Илм

Ал-Баттоний: Қуёш йили узунлигини ҳисоблаган мусулмон астроном

523

Ал-Баттоний – ўрта асрлар Европасида Альбатегниус номи билан танилган атоқли араб математиги ва астраноми. Унинг астрономия ва тригонометрия соҳасидаги илмий кашфиётлари ўрта асрларда илм-фаннинг ривожланишига сезиларли таъсир ўтказган.

Ал-Баттоний 858 йилда Шимолий Месопотамиянинг қадимий шаҳри Харронда (бугунги кунда Туркия ҳудудида жойлашган) дунёга келган. Мазкур ҳудудларда Ислом дини тарқалгунга қадар Харрон номли юлдузга сиғинган собиийлар жамоаси яшаган, бу эса уларнинг астрология ва астрономияни ўрганишига туртки бўлган.

Ал-Баттоний дастлабки билимларни Харрондаги таниқли олим ва нафис асбоб-ускуналар ясовчи ўз отаси Жобир ибн Синондан олган. Кейинчалик Суриянинг Раққа шаҳрида таълим олади.

Ал-Баттоний Антиохия ва Раққада ҳайратланарли даражада аниқ астрономик кузатувлар амалга оширгандан кейин илмий жамоатчилик назарига тушган ва танилган. Унинг катта ҳажмли кузатишлари амалга оширилган Раққа шаҳри халифа Хорун ар-Рашид томонидан бир нечта сарой ва маиший бинолар қурилгандан кейин гуллаб-яшнаган, бу ерда илм-фан ривожланган.

XVI асрда астрономия соҳасида инқилобий ҳисобланган Ислом обсерваторияси

Ал-Баттонийнинг асосий илмий кашфиётлари

Ал-Баттоний ҳозирги кунимизгача амалда бўлган тригонометрик нисбатларни қўллаш орқали асосан математикада кўплаб ютуқларга эришган. У Птоломейдан фарқли равишда геометрик усуллар ўрнига тригонометрик усуллардан фойдалана бошлаган. Ал-Баттоний грек хордаларидан эмас, синуслардан фойдаланган дастлабки олимлардан биридир. Шунингдек, у фанга котангенсларни киритиб, уларни тизимлаштирди ва даражаларга ажратди.

Венгер муҳандиси Йозеф Хелл “тригонометрия соҳасида синус, косинус ва тангенс назарияси арабларнинг илмий меъросидир”, деб таъриф берган эди. Бу эса тригонометрия ва астрономия мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутганини билдиради. Мазкур соҳадаги билимларнинг ривожланиши мусулмонларга ер юзида ўзлари жойлашган жойни аниқ билиш ва Маккага юзланиб, ибодатларини хотиржам бажариш имкониятини берар эди.

Шунингдек, ал-Баттоний 489 та юлдузни каталоглаштирди, илмий хулосаларга таянган ҳолда 365 кун, 5 соат, 48 дақиқа ва 24 сонияни ташкил қилувчи қуёш йилининг узунлигини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳисоб-китоб бугунги кундаги замонавий телескоплар ва атом соатлари ёрдамида амалга ошиилган ҳисоблардан бир неча дақиқага фарқ қилади. Айнан ал-Баттоний қуёшнинг узуксимон ва тўлиқ тутилишини илмий исботлади, чунки у ер ва қуёш ўртасидаги масофа ўзгариб туришини илмий қарашлари асосида аниқлаган эди.

Ал-Баттонининг 1645 йилда лотин тилига таржима қилинган “Китоб аз-зиж” асаридан лавҳалар / Манба: milestone-books.de

Ал-Баттонийнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси

Унинг “Китоб аз-зиж” асари (“Астрономик жадваллар ҳақида китоб”) 1116 йилда Платон Тиволи томонидан “De Motu Stellarum” (“Юлдузлар ҳаракати ҳақида китоб”) номи билан лотин тилига таржима қилинган. Ал-Баттоний асарлари Тихо Браге, Кеплер, Галилей и Коперник каби олимлар дунёқарашига ва илмий ишланмаларига беқиёс таъсир ўтказган. Коперник ўзининг “De Revolutionibus Orbium Clestium” (“Само жисмларининг айланиши”) асрида ал-Баттонийга ўзининг катта ҳурматини изҳор этади, чунки Баттоний қуёшнинг ҳаракатини унга нисбатан аниқроқ ҳисоблаб чиққан эди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, араб олими томонида киритилган тригонометрик усуллар бугунги куннинг замонавий GPS тизимларининг асосини ташкил этади.

Ал-Баттонийнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси жуда катта. Унинг ҳизматлари инобатга олиниб, Ойдаги кратерлардан бирига Альбатегний номи берилган.

Таржимон: Ҳамид СОДИҚ

Манба: Исломосфера.ру

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халифа математик масалани ажойиб усулда ечиб берди

1649 18:00 09.12.2019

Кўнгил томонларда хабарлар...

810 20:00 07.12.2019

Ҳадис ва фиқҳдан воз кечиб, Қуръонгагина итоат қилиш керак(ми?)

696 20:00 04.12.2019

Постлар ҳақида "пост"

1029 08:33 04.12.2019

Илмни зиёда қилиш ва ёдда сақлаш учун...

1382 14:00 03.12.2019

Ҳаммоллик қилган, ихтилофлар бўлган, аммо...

618 12:00 27.11.2019
« Орқага