Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Албания бош вазири: «Туркия бутун Европа учун муҳим хавфсизлик нуқтаси»

976

Албания бош вазири Эди Рама Берлинда Германия канцлери О́лаф Шольц билан учрашганидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Албания бош вазири Туркия бутун Европа учун жуда муҳим хавфсизлик нуқтаси эканлигини айтди. 

Журналистнинг Россия, Хитой, Туркия ёки араб давлатларининг Ғарбий Болқондаги таъсири сўнгги бир-икки йил ичида кучайганми, деган саволига жавоб берар экан, Рама Ғарбга таъсир қилиши мумкин бўлганлар учинчи давлатлар эмаслигини айтди. Болқонлар ҳам худди шундай таъсирга эга.

Унинг фикрига кўра, Россиянинг минтақадаги таъсирининг айниқса бугунги шароитда муаммодан иборат, Европа Иттифоқи эса Ғарбий Болқондаги барча давлатларни ўзига яқинлаштириши керак..

Туркиянинг Албаниянинг учинчи актёри эмас, балки стратегик шериги эканлигини таъкидлаган Рама: "Менинг назаримда Туркия бутун Европа учун жуда муҳим хавфсизлик нуқтаси" деди.

Шунингдек, Рама Форс кўрфази давлатлари билан узоқ йиллардан бери дўстона алоқада бўлганликларини таъкидлади. 

Рама, шунингдек, Германиядан косоварлар учун визани либераллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни кутишини таъкидлади. 

Германия Албания ва Шимолий Македония билан Европа Иттифоқига кириш музокараларини бошлаш тарафдори

Германия канцлери О́лаф Шольц ҳам Ғарбий Болқоннинг ЕИ билан интеграциялашуви жуда муҳим эканлигини ва уни амалга ошириш Европа Иттифоқининг энг катта вазифаларидан бири эканини айтди. О́лаф Шольц: "Германия учун Ғарбий Болқон стратегик аҳамиятга эга. Ғарбий Болқон Европа оиласининг бир қисмидир, деди. 

О́лаф Шольц Германия энг қисқа вақт ичида Албания ва Шимолий Македониянинг Европа Иттифоқига аъзолиги борасида музокаралар  бошланиши тарафдори эканини таъкидлади. "Бу умумий манфаатимиз учун, минтақа учун, бутун Европа барқарорлиги учун жуда муҳим”, деди у. 

Шольц Албанияни ислоҳотларни давом эттиришга чақирди. Минтақавий ҳамкорликдан барча Ғарбий Болқон ўлкаларининг фойда кўрганини ифода этган О́лаф Шольц Ғарбий Болқон учун бошланган "Берлин жараёни"ни жонлантиришини айтди. 

О́лаф Шольц Албания халқаро миқёсда конструктив рол ўйнашини ва Европа Иттифоқининг умумий хавфсизлик ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

627 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

269 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

461 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

874 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

655 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1434 17:20 02.02.2023
« Орқага