Албания пойтахти Тиранадаги “Дине Хожа” масжидига пичоқ билан қуролланган шахс бостириб кириб, намоз ўқиётган одамларга ҳужум қилган. Associated Press хабарига кўра, бунинг натижасида беш киши яраланган.
Ҳужумчи Баррел шаҳрилик 34 ёшли Рудольф Николли бўлиб чиқди. Полиция уни қўлга олди. Маҳаллий Top Channel каналининг хабар беришича, уни одамлар ушлаб, полицияга топширган.
Яраланганлар 22-35 ёш оралиғидаги кишилардир. Улар касалхонага олиб борилган, аҳволлари оғир эмас. Ҳужумнинг сабаби ҳозирча номаълум, суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Умид қиламизки, бу теракт эмас эди”, – деди “Дине Хожа” масжиди имоми Аҳмад Калажа.
2,8 миллион аҳолига эга Албанияда мусулмонлар кўпчиликни ташкил этади.