Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Албанияда биринчи марта азон мусобақаси ўтказилди

1848

Албанияда биринчи марта ўтказилган азон мусобақасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган мусулмон ёшлар иштирок этди.

Мусобақа учта асосий босқичдан иборат бўлиб, финал босқичи Албания пойтахти Тиранада бўлиб ўтди. Унда Бидер университети ректори Таулант Бик, кўплаб мутахассислар, академиклар ва бир қатор олимлар ҳамда муфтийлар иштирок этди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида финалга чиққан 25 иштирокчи орасида энг яхши уч нафар қатнашчига совғалар топширилди. Шунингдек, танловнинг барча иштирокчиларга рамзий совғалар ҳам тақдим этилди.

Бидер университети ректори Таулант Бик мусобақанинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор қилди ва бундан буён мусобақа ҳар йили ўтказилишига умид билдирди.

Маълумот учун, Албания Республикаси Европанинг жануби-шарқида жойлашган бўлиб, аҳолиси 3 миллион нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 60 фоизи эса мусулмонлардан иборат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Албания бош вазири: «Туркия бутун Европа учун муҳим хавфсизлик нуқтаси»

1055 16:40 12.04.2022

Буюк Британия Туркиядан дрон сотиб олмоқчи

1861 10:05 19.10.2021

Албания: пичоқ билан қуролланган одам масжидга ҳужум қилди

1943 15:10 20.04.2021

Карантин қоидаларига риоя қилмаган россиялик дипломат Албаниядан ҳайдалди

1045 15:00 22.01.2021

Албания: чорак аср даҳрий бўлган давлат

3987 21:20 05.09.2020
« Орқага