Албанияда 26 ноябрь куни юз берган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 нафарга етди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
Албанияда кучли ер силкиниши кузатилди
Албанияда миллий мотам эълон қилинди
Исроил Ал-Aқсо масжиди остида нима қилмоқда?
Бундан ташқари, 658 киши турли даражада жароҳат олган, 47 киши вайроналар остидан қутқарилди. Энг йирик талафот мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Дурресда кузатилди. Шаҳардаги “Нико Дован” стадионида чодирлар қурилди ва 2,5 минг киши жойлаштирилди.
Албанияга қўшни давлатлардан қутқарувчилар ва хайрия ташкилотлари вакиллари етиб келди.
Кеча, 27 ноябрь куни Албания соҳилларида 5,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.