Саволим бор...

«Албатта, Аллоҳ имон келтирганларни мудофаа қилур...»  оятининг тафсири қандай?

1028

Савол:

Баъзи бегуноҳ мўминлар қатл этилаётгани, ёмонлик ва зулмга йўлиқаётган бугунги кунда “Албатта, Аллоҳ имон келтирганларни мудофаа қилур...” оятини тафсири қандай бўлади?

Аллоҳ сизни яхшлик-ла мукофотласин.


Жавоб:

Сиз  Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ичимизда солиҳлар бўла туриб ҳам ҳалок бўламизми?” деганларида, у зот: “Ҳа, агар ёмонлик кўпайса”, деганларидан бехабар кўринасиз. Бугунги кунда ёмонликлар нақадар кўпайганини кўрмаяпсизми?! Мункар ишларни инкор қилмай, сукут сақлашнинг ўзи ёмонлик эмасми?! Бундан ташқари сиз Аллоҳ таолонинг: “Мол-мулкларингиз ва жонларингиз (офати ва мусибати) ила синалурсизлар. Шунингдек, сизлардан олдин Китоб берилганлар ва мушриклардан кўп азиятли (аччиқ) гапларни эшитасизлар” оятини ўқимаганмисиз?! Ҳазрати Билол, Суҳайб, Аммор ва бошқа саҳоба (розияллоҳу анҳум)ларнинг қанча азоб тортганини билмайсизми?! Бугунда азоб чекаётган кишилар ўша ахёр саҳобалардан яхшироқми?!

Шайх Рамазон Бутий

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага