Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Алиев Арманистонни огоҳлантирди: «Энди ёмон бўлади!»

7449

Агар Ереван Озарбайжон билан мулоқот, жумладан, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласида ҳам эски тактикани давом эттирса, Арманистон учун оқибат жуда ёмон бўлади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Калбажар туманига сафари доирасида айтиб ўтди.

Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, Боку Арманистондаги жараёнларни, жумладан, ўч олиш кайфиятини диққат билан кузатиб бормоқда. 

Давлат раҳбари 44 кунлик уруш натижалари Арманистон учун сабоқ бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Алиевнинг эслашича, улар Ереванда узоқ вақт давомида арман армияси енгилмас эканига ишонишган ва арман қуроллари ҳақидаги уйдирмаларни тарқатишган. 

“Аммо биз арман ҳарбийлари Озарбайжон армиясига дош бера олмаслигини исботладик. Улар 30 йиллик ишғол давомида қурилган мудофаа чизиғи ва муҳандислик иншоотларидан умидвор эдилар. Аммо биз бу афсонани йўқ қилдик, ирода кучи, халқ ва ҳукумат бирлиги, ҳарбийларнинг ватанпарварлиги ҳеч нарса қаршилик кўрсата олмаслигини исботлади. Арманистондаги ўч олиш умидидагилар нималарга дуч келишларини яхшилаб тушунишлари керак”, деди у. 

Озарбайжон раҳбари Қорабоғ ва Шарқий Зангезурда республиканинг қудратли ҳарбий салоҳиятини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади. 

“Биз бутун дунёга Қорабоғ Озарбайжон эканлигини исботладик”, деди сиёсатчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олим етиштириш осонмас…

50 13:35 18.08.2022

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

118 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

277 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

103 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

194 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

101 11:40 18.08.2022
« Орқага