Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Алиев Қорабоғдаги вазиятни Оқ уй билан муҳокама қилди. Оқ уй эса Ереван билан...

705

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Телефон мулоқоти чоғида Давлат котиби минтақада юзага келган кескинликдан хавотир билдирди. 

Расмий Ереван кескинлик учун тўлиқ жавобгар эканини қайд этган Алиев, Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудида ноқонуний арман қуролли гуруҳлари ҳарбий провокация содир этгани, натижада бир озарбайжон аскари ҳалок бўлганини айтди. 

Президент Озарбайжон томони ушбу ҳарбий провокацияни тўхтатиш учун зарур жавоб чораларини кўрганини таъкидлади. 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2020 йил 10 ноябрдаги уч томонлама Баёнот қоидаларига мувофиқ, Озарбайжон томони Арманистон қуролли кучлари ва ноқонуний арман ҳарбий тузилмаларини Озарбайжон ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш масаласини бир неча бор кун тартибига қўйган. Бироқ Арманистон бу мажбуриятини турли баҳоналар билан бажармаяпти ва қарама-қарши баёнотлар бермоқда. 

Алиев Озарбайжон томонидан Лочин йўлагига муқобил йўл қурилиши якунига етаётганини таъкидлади ва бу йўл тайёр бўлгач, Россия тинчликпарвар кучлари контингенти уч томонлама баёнот қоидаларига мувофиқ сафарбар этилишини таъкидлади. 

Телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Айни пайтда Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Блинкеннинг Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон мулоқоти ҳақида маълум қилди. 

Давлат котиби Арманистон ҳукумати раҳбарини Қўшма Штатлар Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақаси ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганига ишонтирди, деди Прайс. 

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Блинкен ушбу можаро билан боғлиқ ёки ундан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўтказишга чақирган.

Чоршанба куни Озарбайжон армияси Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Қорабоғ ҳудудида арманларнинг ноқонуний қуролли тузилмаларига қарши “Қасос” операциясини бошлади. 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги операция озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган провокацияга жавобан бошланганини маълум қилди. 

Расмий Боку Ереванни 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган уч томонлама келишувларни навбатдаги бузганликда ва икки томонлама муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказганликда айблади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

431 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

726 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

386 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

385 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

531 15:55 01.10.2022
« Орқага