Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги инфратузилмаларни вайрон қилгани учун Арманистон жавобгарликка тортилишини таъкидлади. У Озарбайжон назоратига ўтган Фузулий ва Жароил туманларига душанба куни амалга оширган сафари чоғида ана шу масалага тўхталиб ўтди.
“Душман бутун инфратузилмани вайрон қилган. Бунинг учун улар халқаро судда жавоб беради. Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам қайтараман – халқаро тузилмалар, экспертлар жалб этилади, бутун зарар ҳисоблаб чиқилади ва биз 30 йил учун товон талаб қиламиз, – деди Озарабайжон президенти. – Шу кунларда улар Келбежарни, уйлар, ўрмонларни вайрон қиляпти. Бунинг учун ҳам жавоб беришади”.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича келишув имзоландан кейин ҳудудни тарк этаётган арманлар уйлар ва бошқа биноларга ўт қўйиб кетяпти.