Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2770

"Биз бугуноқ барча ҳаракатларни тўхтатишга тайёрмиз. Бу ҳақда 10 октябр куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида ҳам айтиб ўтганман. Тинчлик учун Арманистонга ўт очишни тўхтатиши кифоя қилади. Айнан шундан кейин дипломатик ҳаракатлар қиладиган вақт келади”, - деган Алиев.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон томони "Франция, Россия ва АҚШ томонидан белгиланадиган бир қатор шартлар"га рози бўлиши керак. Унинг қўшимча қилишича,  17 йилдан бери Арманистон президенти билан Москва, Париж ва Вашингтондаги учрашувлар давомида музокаралар олиб борган. Бироқ ҳар сафар музокаралар натижасиз бўлиб тугаган.

Алиев интервюсида Туркия можарода ҳарбий томондан иштирок этмаслигини ва Озарбайжон ҳудудида бирорта ҳам чет эллик жангчи йўқлигини айтиб ўтган. Унга кўра, Франция ва Россия Озарбайжон томонида суриялик жангарилар борлиги тўғрисидаги гумонларига исбот топиб бера олмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алиев: “Улар ҳали жавоб беради!..”

2134 12:15 17.11.2020
« Орқага