Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алихонтўранинг ўғирланиши

667

ТАРИХ. Шарқий Туркистон инқилоби раҳбари Алихонтўра Соғуний И.Сталин буйруғи билан мамлакатдан ўғирлаб кетилганидан сўнг турли миш-мишлар, башоратлар, яхши-ёмон гаплар, унинг Совет айғоқчиси экани ҳақидаги сохта, асоси йўқ ғийбатлар урчигандан урчиди. Бундай гап-сўзлар ҳалигача давом этмоқда. Хўш, Алихонтўра, аслида, ким? У Туркистон   ватанпарварими ёки советларнинг айғоқчиси? Шуни таъкидлаш керак: Алихонтўрани советларнинг махфий хизмати ходими деб кўрсатмоқчи бўлганлар ҳозиргача биронта ишончли далил келтира олмади, асоссиз фаразлар қилишади, холос. Мабодо, ана шундай далил бўлганида ҳам у, албатта, сохта бўлиб  чиқиши, шубҳасиз. Буни унинг бутун фаолияти, айтган ҳар бир сўзи исботлаб турибди. Жумладан, унинг Хитой қамоғидан чиқиб Байтулло масжидида қилган маърузаси шу мазмунда бўлган эди: Ҳар бир мусулмон одамга Аллоҳ фарз қилган имон тақлидий эмас, балки ҳақиқий имон эканини аниқ билишлари керак. Ҳақиқий имонлик одамлар ҳақоният кўзи билан қарайдилар ва шу йўлда ҳеч нарсадан қўрқмайдилар. Динсиз-даҳрийлар даврида ўз кўзимиз билан кўриб ўтган тажрибаларимиз ҳам тақлидий, юзаки мусулмонларнинг ҳеч ишга ярамаслигини кўрсатди. Бундай одамлар жонларига эмас, балки турмушларига озгина зарар етгудек бир иш бўлиб қолиш эҳтимоли бўлар экан, бунга қарши диний ва миллий ҳиссиётларини бутунлай қурбон қилиб юборишдан тортинмайдилар. Бу дунё шайтонларига қарши туролмаган тақлидий имон, охират шайтони, малъун иблисга қандай бардош бера олади? Шунга кўра, ҳар икки олам давлатини қўлга келтириш учун юзаки эмас, ҳақиқий имонга эга бўлиш ҳар бир мусулмонга Аллоҳ  буюрган фарздир...

Юрагида Исломга нисбатан шу каби чуқур меҳр-муҳаббат туйган одам қандай қилиб ўз халқини, ватанини сотсин!

Баъзи манбаларда Алихонтўра Соғунийнинг И.Сталин буйруғи билан ўғирлаб кетилиши гўё Совет Иттифоқи ўзининг махфий хизмат ходимини “ўз вазифасини тугаллагач, четлаштириш” сифатида талқин этилади. Жумладан, биз юқоридаги бўлимларда бир неча бор мурожаат этган муаллиф В.Обухов ўз китобида шундай ёзади: “Миллий озодлик ҳаракатининг собиқ раҳбари Алихонтўра Шокирхўжаевнинг тақдири янада қизиқарли. Бир манбага кўра, у ўз ҳамфикрларини тақдир ҳукмига ташлаб Шинжондан қочиб кетган. Бироқ бошқа фикрлар ҳам йўқ эмас. Уларда 1946 йил ёзида Совет махфий хизмати ходимлари уни Туркистон озодлиги йўлида муросасиз курашчи бўлгани учун ўғирлаб кетишган. Годфри Лиаснинг “Қозоқларнинг тугатилиши” китобидан: “1946 йил 16 августда Алихонтўранинг Ғулжадаги уйига чегара тумандаги Қўрғос шаҳридан тўрт нафар офицер ташриф буюришади. Улар тўрани Қўрғосга зиёфатга таклиф этишади. Алихонтўра таклифни қабул қилиб, офицерлар билан кутиб турган автомашинага ўтиради. Шу кетганича у қайтиб келмади.

Шундан сўнг унга Лубянканинг ертўлаларида узоқ азоб беришади. Алихонтўра Шокирхўжаев бундан буён ўзини беомон ўлим кутаётганини сезгач, ўз зулмкорлари юзига қарата бундай дейди: “Мен фақат Шинжон халқини қўзғолонга кўтарганим учун айбдорман, бироқ ўз ишимни охиригача етказолмадим!” 

Шундан сўнг уни гўё қатл этишади.

Бироқ бу гаплар чиройли афсоналардан бири, холос. Ҳақиқатда эса Алихонтўра Шокирхўжаев, – Алихон Тўра Соғуний ҳам унинг ўзи, – деб давом этади В.Обухов, – ўз вазифасини бажариб бўлган агент сифатида Совет Иттифоқига чақириб олинади. Махсус хизматлар тилида буни – эксфильтрация (орқасини тозалаш) – разведка ишлари олиб борилган давлат ҳудудидан агентни сездирмай олиб чиқиш ёки бошқа жойга жўнатиш, деб аталади”.Бу сўзлар Алихонтўра Шокирхўжаев сиймосига нисбатан туҳматдан бошқа нарса эмас. Чунки В.Обухов Алихонтўранинг совет жосуси эканига бирон-бир далил келтирмайди. Ҳолбуки, у ўз китобида ўнлаб советга хизмат қилган кишилар, жумладан, Шарқий Туркистон Республикаси ҳукумат аъзолари орасидаги Аҳмаджон Қосимий, Далелхон Суғурбоев, Исҳоқ Мононов ва бош қалар ҳақида ёзаркан, уларнинг Шарқий Туркистон инқилобига Совет махфий хизматлари жалб этганини далил-дастаклар билан ёзади. Мабодо, Алихонтўра ўшандай одам бўлганида эди, бирон-бир ерда у ҳақда маълумот бўлган ва уни тарихнавис ёзувчи В.Обухов, албатта, келтирган бўлар эди. У инглиз тарихчиси Годфри Лиаснинг Шарқий Туркистон қизиллар томонидан бўғиб ўлдирилганига ишонади,аммо Алихонтўра Шокирхўжаев ҳақиқатан ҳам аёвсиз ватанпарвар сифатида Совет Иттифоқига ўғирлаб олиб кетилиб, қийноқларга солинганига ишонмайди. Албатта, бу унинг виждонига ҳавола.

Агар В.Обухов айтгандай, Алихонтўра  шу даражада ардоқли совет разведкачиси бўлар экан, нима учун Шэн Шицай ҳукумати уни айнан советларнинг кўрсатмаси билан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди? Нега уни ўз юртида, Қирғизистонда бир неча марта қамалганида, сўнгги сафар эса 10 йиллик қамоқ жазосидан ҳимоя қилмади? Алихонтўра Соғунийни қамоқларда зулмдан чириб кетмагани, қатағондан омон қолгани, ваниҳоят, уни совет ҳукумати ўғирлаб кетгани учунгина совет ёки бошқа бир мамлакатнинг разведкачисига чиқариш бориб турган туҳматдир. 

Иккинчидан, борингки, ана Алихонтўрани разведкачи эди деб тасаввур қилайлик, унда советларнинг кир манфаатлари йўлида қилган бирон-бир ишини жаноб Обухов эслай олармикан? Ҳа, советлар Шарқий Туркистон Республикаси инқилобига ўз манфаатларидан, хусусан, Шинжон ўлкасини яна қайтариб олиб, унинг бойликларини зулукдай сўриш, аҳолисидан арзон ишчи сифатида фойдаланиш, ҳудудини эса бошқа давлатларга қарши қалқон мамлакат сифатида қўллаш учун инқилобга ёрдам берди. 

Алихонтўранинг эса бу инқилобдан манфаати ягона эди: Шарқий Туркистон, шу жумладан, бутун Туркистон элини ўз ерида озод кўриш эди, холос. Агар мана шу йўлда у советлар билан ҳамкорлик қилган экан, буни фақат ноиложнинг иложи сифатида тўғри талқин этиш керак. Бу ҳамкорликни у очиқчасига, бутун  дунёнинг кўз ўнгида, яширмасдан қилди. Энг муҳими, бундай ўзаро ҳарбий-сиёсий ҳаракатларни йўлга қўйишга Алихонтўра Шокирхўжаев раҳбарлигидаги инқилобчилар эмас, балки советнинг ўзи ташаббускор бўлди.  Зотан, бу ҳамкорликсиз инқилобнинг ғалаба қозониши маҳол иш эди. Алихонтўра советларнинг қора ниятларидан ўз халқининг оқ ниятлари йўлида фойдалана билди. Тарихда Шарқий Туркистон Республикаси номида Вақтли ҳукумат пайдо бўлди. Гарчи, уни мустамлакачилар бўғиб “чалажон” ҳолга келтирган бўлса-да, Шинжон-Уйғур автоном вилояти сифатида ҳамон яшаб келмоқда. Ана шу “совет разведкачиси” бўлмаганида эди, билмадик “Уйғур” номи бу ўлкада қачон бир расмий равишда тилга олинар эди...

Энди Алихонтўранинг совет разведкачиси бўлмагани ҳақида яна бир далил. Яқинда “Яндекс луғати” деб номланган сайтда бир мақола эълон қилинди. Мазкур мақола Алихонтўра фаолиятига бағишланган эди. Унда жумладан, бундай сатрлар бор: “Шарқий Туркистон Респ убликасининг раиси Алихон Тўра (матнда шундай ёзилган) Уйғуристоннинг ҳақиқий ватанпарварларидан бири эди. 1943 йили “Шарқий Туркистонни озод қилиш” яширин ташкилоти тузилади. Унга Ғулжа шаҳри аҳолиси вакиллари қўшилади. Алихон Тўра (ўзбек), Раҳимжон Сабирий (уйғур), Абдукарим Аббосов (уйғур), Абдурауф Махсум (уйғур), Муҳитдин (уйғур), Турдунбек (уйғур. Нуриддинбек бўлса керак – Ё.Х.), Муҳаммаджон Махсум (уйғур), Умаржонбой (уйғур), Солиҳжонбой (ўзбек)лар ташкилотга аъзо бўлиб киришади.“Шарқий Туркистон Озодлик Ташкилоти” аъзоларидан фақат бир Алихон Тўрагина Гоминдан ҳукумати билан тинчлик битимига қўл қўймасликка, майли, диний қарашлари туфайли бўлсин, ўзида ирода ва жасорат топа олди. Мустақиллик ғоясида маҳкам туриб олган Алихон Тўранинг қатъияти ва жасоратига дуч келар экан, Совет раҳбарияти пировард натижада уни Совет Иттифоқига ўғирлаб келиб, қамоққа тиқишади. Бу воқеа мус тақилликни орзу қилган кишиларга оғир зарба бўлди, ўз халқининг манфаатларини сотган ва ҳайбаракаллачи кишиларга аксинча, қўллари бўшаниб, ёқиб тушди.

Юқорида биз Алихон Тўранинг Гоминдон армиясига қарши курашни тўхтатишни, таслим бўлишни истамай, жасорат ва ирода намоён этгани боис Совет Иттифоқига ўғирлаб келинганини айтдик. Саноғи йўқ сўроқ-жавобларнинг энг сўнггисида ундан охирги сўзини сўрашади. Алихон Тўра ўзини ўлим кутаётганини тушунади ва бундай жавоб беради: “Мен уйғур халқи олдида жуда катта гуноҳкорман. Мен уни курашга чақирдим, ўйлаган эдимки, бу халқ ўз мустақиллигига эришади, деб. Мен шуни хоҳлаган эдим, бироқ бошқача бўлиб чиқди. Шу гапларимни уйғур халқига етказишларингизни сўрайман. Ўзим учун эса ўзбек миллатидан бўлганим боис, тақдиримни Ўзбекистон ҳал қилишини истайман”.

Дарвоқе, юқоридаги маълумотда ёзилганидек, Алихонтўра яширинча Совет Иттифоқига ўғирлаб кетилганидан сўнг мамлакатда қолган ҳукумат аъзолари енгил нафас ола бошлади гўё. Алихонтўра имзо қўйишдан бош тортган “битим”га кўра бирлашган ҳукумат ташкил этилади. Бу ҳукумат уч инқилобий ва қолган еттита округнинг, шунингдек, Гоминдан вакилларини ўз ичига олди. Чжан Чжичжун Шинжон вилояти бирлашган ҳукуматининг раиси этиб, унинг ўринбосарлари бўлиб эса Аҳмаджон Қосимий ва Бурҳон Шоҳидийлар тайинланишади. Абдукарим Аббос масъул котиб ўринбосари бўлади. Губернатор (дубан) лавозими эса бекор қилинади.

Алихонтўра ҳар икки Туркистондаги қўзғолонларнинг, айниқса, Ғарбий Туркистонда мағлубиятга учраган миллий-озодлик ҳаракатларининг қандай бошланиб, қандай тугаганига назар солар, ўрганар экан, уларда халқни бирлаштирувчи асосий ғоя билан биргаликда, қўзғолон раҳбарларининг бошини қовуштирувчи бир ташкилот бўлмаганини ҳар гал таъкидлаб, фикрлаб келган. У 1943 йилда Ғулжа ва унинг атрофида Ғани Маметбакиев, Фотиҳ Муслимов ва Акбар ботир бошлиқ туб аҳоли вакиллари қўзғолон кўтариши арафасида зудлик билан бу кўтарилишларни бошқаришга қодир бир ташкилот тузиш вақти келганини пайқайди ва уни тузади. Бу “Озодлик”  ташкилоти  эди.

Алихонтўранинг ўғли Асилхонтўра маълумотларига кўра, оталари бу фикрни биринчи навбатда ўз фарзанд ларига очиқлаган. Жумладан, физик олим Увайсхон Шокиров ўз отаси Асилхон Шокиров эсдаликларига ва бувасидан қолган бошқа архив маълумотларига таяниб ёзган “Алихонтўра Соғуний” номли китобида ташкилотнинг тузилиши ҳақида мана бундай дейди: “Алихонтўра турмадан чиқиб, Ғулжага қайтиб келганидан бери кўп лаб масжидларга катта диний уламо сифатида жума намозларини ўтказиб беришга тез-тез таклиф қилиниб турарди. Намоздан олдин, одат да, Алихонтўра жамоат олдида шариат ва тариқатдан ваъзлар қиларди. Масжидг а йиғилган мусулмонлар бу ваъзларни катта ихлос ва диққат билан тинглар эдилар. Ўткир сўзли, чуқур исломий ва тарихий илмларнинг, уйғур, араб, форс, турк тилларининг билимдони бўлган Алихонтўранинг ваъз лари миллий ва умуминсоний қадрият лар, инсоний ҳақ-ҳуқуқлар юзасидан мисоллар билан йўғрилгани сабабли салмоқли таъсир кучига эга эди. Хитой ҳукуматининг тегишли идоралари Алихонтўранинг советлар қўли билан қамалгани тафсилотларини билганлари сабабли, ваъзлар ерли ҳукуматга эмас, кўпроқ советларга, коммунистик мафкурага қаратилган деб ўйлашарди. Советлар билан муносабати бузилган ҳозирги пайтда эса бу иш уларга маъқул кўринарди.

Шу вазиятдан Алихонтўра усталик билан фойдаланиб, ўз фаолиятини кенгайтириб боради. Кейинги пайт ларда у кишининг ваъзларидан баҳраманд бўлиш учун узоқ маҳаллалардан ҳам одамлар келадиган бўлиб, сиғмаганлар масжид ташқарисига, томларга чиқиб сўзларини тинглар эдилар. Шундай ваъзлардан бирида Алихонтўра шариат қоидалари ҳақида сўз юритиб, Қуръон ҳукмлари бўйича асосан уч нарсага тўхталади:

1.  Иттифоқлик;

2.  Замонавий илм-ҳунарни ўрганиб, ҳар ишнинг сабабларини имкон борича тўлиқлаш;

3.  Душман қаршисида ўлимдан қўрқмаслик.

Мана шу уч нарсага ҳаёт оламида ҳар ким эга бўлар экан, ўз Ватанларини, бутун инсоний ҳуқуқларини босқинчи душманлар зулмларидан, албатта, сақлай оладилар, деб нутқини якунлади Алихонтўра”.

Бундай ваъзлар одамнинг кўзини очишга, дунёга теранроқ назар солишга ундар эди. Ғулжа аҳли қанчалик ғафлат уйқусида бўлмасин, жаҳон уруши ва ички ғалаёнлар, Гоминдон ҳукуматининг зулми оқибатида юз бераётган қимматчилик, қаҳатчилик уларни сергак тортишга мажбур этди. Айниқса, улар орасида ўқиган-билган зиёлилар, шунингдек, бой-бадавлат савдогарлар, оқ-қорани ажрата оладиган уламолар бор эдики, замоннинг кетишидан яхши хабардор бўлишган. Бу каби кишилар Алихонтўрага кўп ихлос қўйиб, турли йиғинлар, зиёфатлар, ифторликлар унингсиз ўтмайдиган бўлиб қолган эди. Ана шундай йиғинлардан бири ўзбек савдогари ва катта ер эгаси Солиҳжонбойникида ўтадиган бўлди.

Хуллас, Увайсхон Шокировга кўра, сиёсий ташкилот тузиш ҳақидаги фикрни Солиҳжонбойнинг уйида бўлиб ўтган ана шу йиғинда Алихонтўра ўртага ташлаган. Орадан бироз вақт ўтиб Талъат Мусабоев исмли бошқа бир бойнинг уйида ўшандай сиёсий ташкилот тузилади. Йиғилганлар бу ташкилотга раис этиб Алихонтўрани, иккинчи раҳбарликка уйғур бойларидан Ҳакимбекхўжани тайинлаб, ташкилот тузилгани эълон қилинади. Унга “Озодлик” деб ном берилади. Ташкилотнинг иқтисодий-сиёсий, ҳарбий ишларини йўлга қўйиш га Абдурауф Махсум, Раҳимжон Собирий, Зуннун Тейипл ар тайинланади.

“Яндекс луғат”да чоп этилган мақолада Алихонтўранинг босқинчи Гоминдан билан битим тузишга қарши жасорати алоҳида таъкидланади. Айни пайтда, Шарқий Туркистон Инқилобини ҳалокатга Вақтли ҳукумат аъзолари асосий қисмининг келишувчанлиги олиб келгани ҳам рўйи-рост айтилади. Жумладан, ҳукумат аъзолари ичида ўз халқини жондан ортиқ севган Аҳмаджон Қосимий, Абдукарим Аббос, Исҳоқбек Мононов каби кишилар ҳам бўлиб, аммо улар озодликни фақат коммунизм байроғи орқали тасаввур қилишган. Вақтлар келиб, бу одамлар, хусусан, Алихонтўрадан кей ин Вақтли ҳукуматга раислик қилган Аҳмаджон Қосимий ўз салафининг ҳақ эканига иқрор бўлади. Шарқий Туркистон Жун Гўнинг ажралмас бир қисми эканини рад этади. Бироқ энди кеч эди... Натижада ҳукумат аъзоларининг ҳаётлари фожиа билан якунланади.

Гап шундаки, 1946 йил ёз ойларида Гоминдан билан Шарқий Туркистон Вақтли ҳукумати ўртасида 11 моддадан иборат битим имзолангач, янги бирлашган ҳукумат тузилади. Аммо гомиданчилар мазкур битимга умуман риоя қилишмайди: уч вилоятдан ташқаридаги етти округда ўзларининг мустамлакачилик сиёсатини давом эттиришади. Бундан норози бўлган Аҳмаджон Қосимий раҳбарлигидаги ҳукумат аъзолари бирлашган ҳукуматнинг бундай сиёсатига эътироз сифатида ашқол-дашқолини кўтариб, Ғулжага кетиб қолишади. Бирлашган ҳукумат бир йилга бормаёқ тугайди. Шарқий Туркистон Вақтли ҳукумати аъзолари Ғулжада инқилоб ғалабаларини мустаҳкамлашга киришадилар. Дарҳақиқат, халқнинг турмуши бу ерда бошқа округ ларга қараганда анча яхши кечарди. Чунки Алихонтўра ташаббуси билан ташкил этилган Миллий Армия уч вилоят мудофаасини таъминлар, ўз вақтида ўтказилган пул ислоҳотлари, молия-банк тизимлари ишлаб турар, янги мактаблар, институтлар очилиб, уларда ёш авлод эмин-эркин билим олишар эди.1949 йил август ўрталарига келиб, Хитой коммунистлари Гоминдан устидан тўла ғалабага эришди, Шарқий Туркистон Республикаси Вақтли ҳукумати бош лиғи Аҳмаджон Қосимий Пекинда бўлиб ўтадиган Хитой халқининг сиёсий маслаҳат – Кенгаш мажлисида иштирок этиш учун таклиф этилади. Айрим манбаларда Вақтли ҳукумат аъзоларини мазкур мажлисга шахсан Маонинг ўзи таклиф қилган (Мао Цзэдун (1893–1976) ХХ аср Хитой давлат ва сиёсат арбоби. Хитой “коммуна”сининг (“Маоизм”) бош назариётчиси, Хитой инқилобининг архитектори ва ХХРнинг асосчиси. У 1930 йилда Цзянси вилоятидаги коммунистик туманларда раҳбар бўлган. Хитой учун махсус коммунистик идеология зарур, деган фикрни илгари сурган. Чан Кайши устидан ғалаба  қилган. 1949 йил 1 октябрда ХХР ташкил этилди. Мао Цзедун умрининг охиригача мамлакат бошлиғи бўлиб келди. Бир нечта шов-шувли кампаниял ар муаллифи. Улар  орасида “Катта одим”, “Маданий инқилоб” алоҳида ўрин тутади).

(давоми бор)

Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соғуний” китобидан олинди

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

83 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

481 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

56 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

443 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

116 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

216 11:15 02.07.2022
« Орқага