Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1702

Туркиянинг бошига бугун оғир фалокат тушди. Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида уюштирилган матбуот анжуманида Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўринбосари Алижон Аксой Туркиядаги аҳвол ва бунда Ўзбекистон ҳукуматининг кўмаги ҳақида гапириб, жумладан, шундай деди:

“Дўст кулфатда билинади. Ўзбекистон буни амалда кўрсатган давлат бўлди.

Ўзбекистоннинг юқори ташкилотлардан келаётган ҳамдардлик хабарлари бизнинг кўнглимизга таскин бермоқда.

Эрта тонгдан президентларимиз телефонда мулоқот қилишди ва жаноб президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан юз кишилик қидирув-қутқарув жамоаси Адана шаҳрига ҳарбий самолётда учадиган бўлди.

Эрталабдан тахминан 45 дан ортиқ давлатдан ва халқаро ташкилотлардан ёрдам таклифи келди. Ўзбекистон бу борада амалий ҳаракат қилган илк давлатлардан бири бўлди, бунинг учун алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Ҳозирги соатгача мен Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва ўзимизнинг ташкилотлардан ҳам аниқлаштирдим, вайроналар остида бирорта Ўзбекистон фуқароси қолган эмас. 

Агар Ўзбекистонда туриб Туркиядаги яқинларидан хавотир олаётганлар бўлса, Ўзбекистоннинг Анқарада элчихонаси ва бошқа ташкилотларнинг фавқулодда ҳолатлар учун телефон рақамлари ва алоқалар эълон қилинган. 

Яна айтиб ўтганимдек, яқинларимиз, дўстларимиз Ўзбекистондаги ташкилотлар ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан, хусусан, Бахтиёр Саидов, Алишер Саъдуллаев ҳамда Владимир Норов жаноблари томонидан бизга келган хабарлар бизга анча таскин берди.

Худди шундай фалокатни бошдан ўтказган Ўзбекистон халқи ҳозирда бизнинг ёнимизда биз билан елкама-елка турибди ва биз бундан миннатдормиз.

Турк халқи сабрли ва чидамли халқ ва инша Аллоҳ биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

206 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

329 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

402 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

342 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

61 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

263 17:10 22.03.2023
« Орқага