Наср

Алининг жойнамози (5-қисм)

861

Эрталаб нонушта қилаётганларида секингина онасидан сўради:

– Ойи, катталарнинг туғилган кунида уларга қандай совға олинади?

– Иссиқ кийим, кўйлак, соатга ўхшаган нарсалар, – деди онаси. – Лекин шуни унутма: бир инсонни севинтирадиган нарса ҳадянинг нималиги ёки нархи эмас, ўша одамни эслаб, унга қанчалик эътиборли ва меҳрли эканингни кўрсатиш демакдир. Баъзан бир меҳрли ўпиш ҳам энг қиммат совғадан кўра қадрлироқ бўла олади.

Ойша гапга қўшилди:

– Менинг туғилган куним бир ҳафтадан кейин. Битта ўпиш ўрнига телефон олиб беришингизни истайман. Мурод акамга олиб бергандингиз-ку.

– Али акангнинг навбати, – жавоб қайтарди онаси. –  Хоҳласак ҳам ҳозир  телефон олиб беролмаслигимиз аниқ. Аҳволимизни яхши биласан. Қолаверса, у телефонлар одамнинг миясини чиритади.

Алининг овози чиқмади. Қандай қилиб бўлса ҳам бувиси совға юборишга ваъда берганди. Боз устига, жуда қийматли, “катта инсонлар учун совға!”

Нонуштадан кейин дарҳол нон олиб келиш учун кўчага чиқди. Балиқлар ва кабутарлар уни кутарди. Бу орада хиёбон яқинидаги спорт майдончасига қаради. Ўртоқлари чим экилган майдончада енгил югуриб машқлар бажараётганди. Али футболга қўшилишни истаса, уни дарҳол жамоага олишарди, лекин унинг ўзи буни хоҳламайди. Уларга кўринмаслик учун орқага қайтди. Ўй-хаёли ярим қолган тушида эди. Шунинг учун кеч тушишини интиқлик билан кутаётганди. 

Уйга келиб бироз китоб ўқиди. Ойша билан ўйнади. Икки марта дадасидан хабар олди. Ойисига ёрдамлашиб, ойналарни артди. Кейин кечки овқатни еб, ётоғига чўзилди. Ҳатто Ойша ҳам бу вақтда ухлашни истамасди. Лекин Али уйқуга шошилаётганди. Агар бирор акс ҳолат бўлмаса, тушида яна бувисини кўради, у билан гаплашади.

Юраги тез-тез урар, Али юрак уриши овозини эшитиб, бувиси ва ойисидан ўрганган дуоларини қайта-қайта ўқиб уйқуга кетди.

...Али тушида яна ўша тоққа тирмашаётганди. Бошдан-оёқ тер ичида, чанқоқлик ва ҳолсизликдан қийналаётганди. Бувисининг овозини эшитиб, атрофга кўз югуртирди. Ҳеч ким кўринмасди. Шу пайт ерга тушган сояни пайқади. Бошини кўтариб, худди аввалгидек қувончдан қийқириб юборди:

– Вой, яшасин! Бувижоним! Демак, Ойша ҳам сизни худди шундай ҳолатда кўрган экан-да! 

Бувиси кичик бир гиламнинг устида учарди. Қувноқ, кайфияти жуда ҳам яхши эди. Гилами билан пастга қўнар экан, Алига қараб жилмайди:

– Аллоҳ менга учар гилам берди. Унинг ёрдамида қушдай уяпман. Қаерга боришни истасам, у билан бир зумда етиб оламан.  Чўққига чиқиш учун ўзимни қийнамайман.

Али ҳуркак одимлар билан гиламга қараб юрди. Гилам атрофида айланар экан:

– Кошки мен ҳам сиздай уча олсам эди, – деди. – Истаган жойимга бора олардим. Ойшани ҳам айлантирардим. Албатта, ойим билан дадамни ҳам сайр қилдирардим. 

– Жуда ҳам яхши бўларди, – деди бувиси. – Ойингни сайрга олиб чиқсанг, пул ҳам сарфламасдинг. Мактабингга ҳам бемалол бориб келардинг. Йўлда транспорт тиқинларидан қийналмасдинг.

Али гиламга қараб қолди. Худди ёқимтой қўзичоқни эркалагандек, унинг мулойим жунларини сийпалар экан, секин сўради:

– Бувижон, бундай гиламчани қаердан сотиб олса бўлади?

Бувиси эса унинг бошини силаб:

– Бундай гилам ҳеч қайси дўконда сотилмайди, – дея жилмайди. – Лекин дунёдан бошқа ҳеч қайси ердан олиб бўлмайди.

Алининг боши қотди. Бу сўзлар жумбоқнинг ўзгинаси эди.

– Дунёда сотилмайди, лекин дунёдан бошқа ерда олинмайди.

Бу гапнинг тагига етолмаганди, бувиси яна ўша мулойим оҳангда:

– Алижон, – деди, – менинг ҳаммадан ақлли болажоним! Дунёдаги жойнамозинг дунёдан айрилганингдан кейин учар гилам ҳолида сенга қайтарилади ва сени бемалол жаннатга етказади. Худди чақмоқ тезлигида, тебратмасдан, чайқатмасдан ва устидан туширмасдан…

– Жойнамоз олиш қийин эмас-ку, – деди Али. – Истаган одам уни олиши мумкин, шундай қилиб учар гиламга эга бўлиши мумкин.

Бувиси кулимсиради:

– Жойнамоз олишнинг ўзи етарли эмас, – деди. 2 Муҳими, бу жойнамозни ишлата олиш.

– Жойнамоз қандай  ишлатилади?

– Уни энди сен биласан. Менинг совғамни тахмин қила олишинг мумкин. Ўнинчи ёш совғанг, яъни жойнамозинг жавоннинг энг пастки тортмасида сени кутяпти. Уни олгин ва кунда беш маҳал ишлатгин. Ким нима деса десин, зинҳор уни ташлаб қўйма! Албатта, агар жаннатга учишни истасанг…

Давоми бор...

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чингиз афандига мактублар (9-қисм)

321 21:00 07.12.2019

Поездда бўлган ибратли воқеа

1785 09:00 07.12.2019

Чингиз афандига мактублар (8-қисм)

315 21:00 06.12.2019

Азон овозини эшитган ўғри...ялинишга тушди

951 11:00 05.12.2019

Чингиз афандига мактублар (7-қисм)

406 21:00 04.12.2019

Чингиз афандига мактублар (6-қисм)

425 21:00 03.12.2019
« Орқага