Янгиликлар

Алишер Саъдуллаев: “Рамазоннинг бедор тунларида таҳажжуд намозини адо этишинг...”

2310

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ички кечинмалари билан ўртоқлашди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиеёвнинг ҳокимларга қарор қабул қилиш масъулияти ҳақидаги айтган сўзлари ёзилган видеолавҳа илова қилинган постда шундай дейилган:

«Тасодифан 5 йил олдин дўстларим (аксарияти мендан катта акаларим эди) “бахт нимада?” деган саволни бир биримизга берганимиз эсимга тушиб кетди. Ҳамма ўз тасаввурини сўзлаб берган, мен эса шундай ният қилган эдим “Рамазоннинг бедор тунларида таҳажжуд намозини адо этишинг ва ундан сўнг уйқудаги ширин фарзандинг ҳамда жуфти ҳалолинг ёнингдалигини ҳис қилиб «Алҳамдулиллаҳ» деб айтишинг”. Менимча ўша бахтга ҳозиргина эришдим – Алҳамдулиллаҳ!»

Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

УЛАШИНГ:

« Орқага