Ислом

Аллоҳ айтади: “Агар муваффақият қозонаман десангиз...”

982

“Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир”. Анфол сураси 46 оят.
Fалаба омилларидан яна бири, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиш бўлиб, у нафақат уруш майдонидаги, балки барча соҳалардаги ғалаба ва муваффақиятларнинг асосий гаровидир. Маълумки, урушда қўмондонликка итоат катта аҳамиятга эга. Бу оддий бандаларга итоат ҳақидаги гап. Энди, оламларнинг яратгувчиси ва тадбирини қилгувчисига, У Зотнинг танлаб олган охирги
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўладиган итоат қанчалар улуғ эканини, қанчалик муваффақиятлар гарови эканини ўзимиз билиб олаверишимиз керак. Яна шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, итоат деганда, умумий ва ҳар бир нарсадаги итоат тушунилмоғи лозим. Мусулмонларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатлари қанча кўп бўлса, муваффақиятлари ҳам шунчалик кўп бўлаверади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда бу амр қайта-қайта такрорланади. Мусулмонларни ғалабага олиб борувчи ушбу омиллар ичида ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг мӱмин бандаларига нидо қилиб: «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг», демоқда. Ушбу оятда зикр қилинаётган ғалаба омилларидан яна бири ўзаро низо қилмасликдир.
«Ўзаро низо қилманг». Низонинг оқибати нима бўлиши оятнинг ўзида айтилган: «..акс ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир». 
Ислом тарихида мусулмонларнинг ҳамма мағлубиятлари ички низолар оқибатида содир бўлган. Мусулмонлар тарихига тааммул ила назар ташланса, уни яхшилаб ўрганилса, Бадр урушидан, ҳозир биз ўрганаётган ояти карималар сўз юритаётган Ислом душманлари билан биринчи тўқнашувдан тортиб, то бугунги кунимизгача мусулмонларни ҳеч қандай ташқи куч енга олмаган. Мусулмонлар ўз душманларидан қанча енгилган бўлсалар, фақатгина динларидан узоклашиб, ўзаро ички низо қилганларидагина енгилганлар. «Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир». 
Сабр урушда жуда асқотадиган сифатдир. Сабр бўлмаса, ҳеч бир нарсада, жумладан, урушда ҳам муваффақиятга эришиш маҳол. Ушбу оятларда Аллоҳ таоло мўминлар душман билан тўқнашганда ўзларини қандай тутишлари лозимлигини ўргатади.
Аллоҳ таоло деди: 

‎أَنجَيْنَا الَّذِينَ يَنْهَوْنَ عَنِ السُّوءِ 

"Гуноҳ ишдан қайтарган зотларга нажот бердик". (Аъроф: 165) 

Аллоҳнинг Ўз бандаларига нисбатан қонуни шундайдир: агар азоб-уқубат нозил бўлса, ундан фақат яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарувчи зотларгина нажот топурлар. 

(Ибн Саъдий, тафсир, 306)

Абу Довуд таржимаси

Агар юртнинг тинчлигига путур етиб, аҳолисида фақирлик ортаётган бўлса, бунинг сабабини неъматга ношукрлик ёки фарзни тарк қилишдан қидиринг! 

‎فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ 

"Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «ҳунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди" (Наҳл: 112)

Шайх Абдулазиз Тарифий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми) 

63 21:00 29.01.2020

Бугунги кундаги беш камчилик

522 08:23 29.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (Давоми)

375 19:12 28.01.2020

Фиқҳни билмайдиган сиёсатчи сиёсатчими?

1065 23:00 24.01.2020

Аллоҳнинг адолати  недир?

846 22:30 24.01.2020

Зиёратгоҳдаги бидъат иш — сувга танга ташлаш!

589 20:30 24.01.2020
« Орқага