Илм

Аллоҳ билан мулк талашган бойвачча...

7208

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳазратлари бир ибратли воқеани ҳикоя қилиб бердилар.

Шифокорлардан бири айтади: дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқдаги ишларини юритадиган бир вакили бор эди. Бой мазкур вакилга Дамашқнинг янги мавзесида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. 

Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аэропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради.

Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим.  Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди.

Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар" 

Шифокор сўзини давом эттириб айтади: мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса, "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар. 
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...

"Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).

"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят).

Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир. 

Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса...

Жўмракдан оқаётган сув ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг сизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.

Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.

Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи.

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади

Аёлингизнинг баҳосини биласизми?

Саҳобалар кимлар?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Аллоҳга йўлиқишни севса...

1675 13:00 03.08.2020

“Савоб”дан ҳайратланган рус олими

1757 09:30 03.08.2020

Аллоҳга қандай яқинлашамиз?

1159 09:00 18.04.2020

Аллоҳ кимларни севади?

1938 08:00 17.04.2020

Ҳеч қачон Аллоҳдан бошқа ила қасам ичмади

893 09:00 15.04.2020
« Орқага