Ислом

Аллоҳ билан савдо қилган шайх...

1914

Абдулҳалим Маҳмуд 1973-1978 йилларда Азҳар шайхи бўлган. Шайх Зайтун маҳалласидаги уйда ижарада турар эди. Қишлоқдаги меросдан теккан деҳқончилик ерини сотди. Унинг пулига ижара заҳматидан қутилиш учун уй сотиб олмоқчи бўлди. 

Пулни олиб Қоҳирага борди. Уйга боришдан олдин шифохонага бир дўстини кўргани борди. У ерда бир шогирдини кўриб қолди. Ундан ҳол-аҳвол сўради. Шогирдининг отаси бемор экан. Зудлик билан амалиёт ўтказилиши лозим экан. Бу амалиётга жуда катта маблағ керак экан. 

Шогирд шайхдан "Эй устоз, отамни ҳақларига шифо сўраб дуо қилинг", деди. Шайх шогирдининг аҳволини кўриб кўзи ёшланди. Жомадонни очиб унинг ичидаги ҳалиги сотилган ернинг пулини ҳаммасини отасини амалиёти учун шогирдига берди. Ўзи то вафот қилгунича хотини, болалари билан Зайтундаги ижара уйида яшади. Вақф ҳайъати томонидан берилган уйни ҳам олмади. Азҳарга шайх бўлганидан кейин Азҳар томонидан шайхларга бериладиган уйда яшашдан ҳам воз кечди. У Аллоҳ билан савдо қилган эди...

Қудратуллоҳ Аҳмад тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фатвога журъатли бўлиб қолдик...

267 23:05 29.01.2020

Бугунги кундаги беш камчилик

549 08:23 29.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (Давоми)

387 19:12 28.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

696 19:00 27.01.2020

Анонс: Шайх Рамазон Бутийнинг «Исломда жиҳод» китоби сайтимизда!

775 18:24 27.01.2020

“Мурид ўз шайхига жуда ёпишиб олмаслиги керак...”

720 19:00 22.01.2020
« Орқага