Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир

09:00 28.01.2019 820

«Эй Муҳаммад! Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», – деб айт» ("Жума" сураси, 11-оят).

Дунё ташвишини деб, ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, кейин ризқ топишда Ўзи ёрдам беради.

Имом Байҳақий ўзларининг «Сунан» китобларида Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йаа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқирдилар». Бу далил Жума сурасининг шарафи нақадар улуғ эканини кўрсатади.

"Тафсири ҳилол" дан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!