Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

“Аллоҳ ғалабани ваъда қилган, аммо нега мағлубмиз?”

3854

Шайх Шаъровий айтади: Сан-Францискода эдим. Бир шарқшунос мендан: “Қуръонни барчаси тўғрими?”, деб савол берди. Мен унга таъкид билан: “Ҳа, албатта!”, деб жавоб бердим. У мендан яна: “Бўлмасам, нима учун кофирлар сизларнинг устингиздан ғолиб бўлиб турибди?!”, деб савол берди. У Аллоҳ таолонинг Нисо сурасидаги қуйидаги “...Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас” оятини назарда тутаётган эди. Мен унга: “Чунки, биз мўминлар эмас, мусулмонлармиз!”, дея жавоб бердим. У ҳайратланиб: “Мўмин билан мусулмоннинг ўртасида нима фарқ бор?”, деб савол берди. Мен: “Бугунги мусулмонлар намоз, закот, ҳаж, рўза ибодатларини адо қилади. Лекин барибир тамомила бахтсизликда. Нима учун бахтсизликда, дейсизми? Бу ҳақида Ҳужурот сурасининг ўн тўртинчи оятида қуйидагича келади: “Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ...”. Ҳалиги шарқшунос яна савол берди: “Ундай бўлса, нима учун ҳали ҳам бахтсизликдасизлар?”. Бу саволингизни ҳам Қуръон очиқлайди. Ҳозирги мусулмонлар мўмин бўлишлари учун иймон марҳаласига кўтарила олмаяптилар. Қуйида келувчи оятларга эътибор беринг:

Улар ҳақиқатда мўмин бўлганларида Аллоҳ таоло уларга нусрат берар эди. Аллоҳ таоло Рум сурасининг 41-оятида қуйидагича айтади: “Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамизда ҳақ бўлган”

Агар мўмин бўлганларида шону, шуҳратда халқлар ўртасида машҳур бўлардилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 139-оятида қуйидагича айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар”. 

Агар мўмин бўлганларида Аллоҳ таоло уларнинг устидан бошқаларни ҳукмрон қилиб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 141-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.

Агар мўмин бўлганларида Аллоҳ уларни ушбу мағлубият ҳолатида ташлаб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 179-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ мўминларни сиз турган ҳолда қўйиб қўймас”.
Агар мўмин бўлганларида ҳар бир ўринда Аллоҳ улар билан бирга бўларди. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 19-оятида қуйидагича айтади: “Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир”.
Улар мусулмон ҳолида қолдилар, мўмин ҳолига ўтмадилар. Аллоҳ таоло кўп оятида қуйидагича айтади: “Уларнинг кўплари мўмин бўлмаслар”. 
Мўминлар кимлар?

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 112-оятида қуйидагича айтади: “Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!”.

Мулоҳаза қилайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғолиблик, ҳокимлик, тараққиёт ҳолатларини мўминларга боғлаяпти, мусулмонларга эмас! 

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Арабчадан Элёрбек Эркинбек таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юрий Михайлов: «Исломни руслаштириш керак...»

1476 10:15 01.07.2022

Улкан давлатнинг динга киришига сабабчи бўлган савдогар

2432 14:02 29.06.2022

Сахий зотлар ўлмайдими?

337 12:00 28.06.2022

Россиялик аёл Туркияда Исломни қабул қилди

738 11:45 28.06.2022

Тунис президенти янги конституцияда Исломни давлат дини сифатида тан олмоқчи эмас

767 09:25 22.06.2022

Эшак гўштини еса бўладими? Ёхуд Ҳалол ва ҳаром гўшт ҳақида батафсил

1404 10:10 18.06.2022
« Орқага