Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

9916

XXXIV боб

Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. 

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ривоят қилган бир қудсий ҳадисда:

“Мен – бандам гумон қилганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин! ” – дейилган (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти).

Бошқа ривоятга кўра шундай:

“Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлаганидек ўйласин!”

Оқил киши ҳар бир олган нафасида Яратгани ҳақидаги фикрини яхшилаб борадиган ки­шидир.

Агар сиз “Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўймайди” деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади.

Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, “мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғи, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазоламайди”, деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради.

Агар сиз “менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади” деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди.

Агар сиз “Парвардигор Қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди” деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади. 

Агар сиз “Парвардигори Олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди” деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради.

Агар “У оёқларимни Сирот кўпригида мус­таҳкамлайди” деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади.

Агар сиз “У мени жаннатга йўллайди” деб ўйласангиз, У сизни жаннат билан тақдирлайди.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1581 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

979 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

821 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2563 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2413 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1434 08:48 01.06.2023
« Орқага