Ислом

Аллоҳ инсонни ким билан қўллаб-қувватлаган?

2178

Қишлоқ аҳлининг умумий қудуқлари бор эди. Ундан ҳамма  челак билан сув чиқариб, эҳтиёжи учун ишлатарди. 

Вақт ўтиб қудуққа челак ташаласалар, арқоннинг ўзи қайтиб, челак чиқмайдиган бўлиб қолди. Бунинг сабабини билмаган аҳоли, қудуқни жинлар мокон тутиб олган, деган гумонга боришди. Ўзаро маслаҳатлашиб, кимнидир унда нималар бўлаётганини билиб чиқиши учун туширмоқчи бўлишди. БИроқ ҳамма ўз жонини аяр, челакдек қайтиб чиқмасликдан қўрқарди. 

Ораларидан бир йигит чиқди. Аммо у шарт қўйди. Қудуққа тушиши учун арқонни бошқалар билан бирга унинг акаси ҳам ушлаб туришини исташини айтди. Ҳамма ҳайрон бўлибди. Шунча киши турганда, у акасини келтириши ҳақиқатда ҳам ажиб эди. Одамлар уни акасини топиб келишди. Сўнг йигит қудуққа тушди. Ичида бир маймун борлигини кўрди. Челакларни ўша жонвор арқондан ечиб олар экан. Уни бошига ўтказиб, пастдан туриб арқонни тортишларини буюрибди.

Қудуқнинг оғзига яқинлашганида, ҳаммани кўзи маймунга тушибди, ним қоронғуда маймун уларга алланечук махлуқ бўлиб кўринибди. Қўрқувдан арқонни ташлаб қочиб қолишибди. Фақат акасигина инисининг ҳаётидан хавотир олганидан жон-жаҳди билан чиқариб олишга уринибди. Ука қудуқдан чиқиб олгандан кейин қишлоқ аҳли акасини чақиртишининг сабабини англаб етишибди.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Фиръавнга қарши туришлари учун: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз» (Қасос:35) деб  айтди. Аллоҳ қўллаб-қувватлаш учун қариндош-уруғдан бирортасини айтмади. 

Қуръони каримнинг бошқа номлари ҳам бор...

Ака-укачилик ришталарига зарар берадиган нарсаларни доимо бартараф этинг. Чунки ҳеч ким сизни ака-укангиздек қувватламайди.

Бошқа оятда Аллоҳ таоло:   «У(она) у(Мусо)нинг опасига: «Изидан бор» (Қасос:11), деди», дейди. Опа-сингилдек ҳеч ким сизга меҳрибон, йўқламасангиз ҳам, сизни излаб, сиздан хавотир олмайди. Буюргинингизни унингдек кимса бажармайди. Уни сиз ҳам авайланг. Меҳрингизни аяманг.

Ота-онадан сўнг улардан яхшисини топа олмайсиз. Ёр-биродарларингизнинг кўплиги сизни алдаб қўймасин. Бошингизга мусибат тушса, ёнингизда улардан бошқани тополмайсиз.

Ижтимоий тармоқлардан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Оятал курси” Мусо алайҳиссаломга ҳам нозил бўлганми?

1998 10:00 06.02.2020

Илоҳий китоблар. Забур

963 08:20 08.01.2020

Аллоҳ томон бошла!

814 18:00 02.01.2020

Бақара сураси тафсири

629 22:05 20.08.2019
« Орқага