Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Аллоҳ кимларни севади?

3837

Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чинданам сени севадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим.

Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим.

Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим.

Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди. Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.

Шайх Али Тантовий

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни нурини кўриш учун кўз керак эмас!

684 21:55 21.06.2022

Аллоҳ таолонинг розилигига олиб борувчи 2 қадам

1833 11:00 25.03.2021

Подшоҳлар адашган йўл

2404 08:15 04.08.2020

Бу америкалик Ислом учун ҳамма нарсадан воз кечди ва Аллоҳ уни мукофотлади

14055 14:30 04.06.2020

Намознинг 21 фазилати

4606 03:00 18.05.2020

Аллоҳ билан бўлган савдо

2996 03:00 17.05.2020
« Орқага