Саволим бор...

Аллоҳ кимни ҳидоят қилади?

1028

Савол:

“(Эй Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”, ояти каримасининг маъноси қандай? Бундан “Бирон кишини ҳидоятга даъват қилишнинг фойдаси йўқ” маъноси чиқмайдими?


Жавоб:

Қуръони каримдаги “ҳидоят” сўзи икки маънода ишлатилади. Биринчиси, раббоний маърифат нурининг қалбга кириши. Мана шу маънодаги ҳидоят Аллоҳ жалла жалалуҳуга хосдир. Аллоҳ таолонинг: “(Эй Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз...” оятида назарда тутилган маъно мана шудир.

Иккинчиси, адашган инсонни тушунтириш, далилларни баён қилиш ва суҳбат билан ҳақ йўлга бошлаш. Мана шу маънодаги ҳидоятни Аллоҳ анбиёлари ва Ўзининг солиҳ уламо бандалари учун жорий қилган. Аллоҳ таолонинг: “...Албатта, Сиз (ваҳий ёрдамида) тўғри йўлга бошлайсиз”  оятидан мана шу маъно ирода қилинади.

Шайх Рамазон Бутий

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага