Аллоҳ кўриб турибди...

18:20 14.12.2018 827

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан. Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир. Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини, кечирадими ё йўқми билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир. Бир гуноҳ қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир. Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир. Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир".

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!