Саволим бор...

«Аллоҳ сенга ғазаб қилсин!» деган гапнинг ҳукми

1483

Савол:

Онанинг фарзандларига ғазабининг ҳукми ҳақида сўрамоқчи эдим. Хусусан, унинг тилидан “Аллоҳ сенга ғазаб қилсин!” каби гаплар чиққанда бунинг ҳукми қандай бўлади?

Онанинг розилигини топиш қийин, албатта, бироқ болалар шунга ҳаракат қилса-ю, оналар ноҳақ қарғаса, фарзандлар ғазабга учраганлардан бўлиб қоладими?


Жавоб:

Биринчидан, она ўз фарзандларини баддуо қилишдан сақланиши лозим. Оналар буни яхши англашлари шарт. Иккинчидан, агар онанинг дуоибадига фарзанднинг ношаръий ишлари сабаб бўлса, бу баддуо унга зарар келтиради. Аммо она фарзандини хайрли ва шаръий амалларни бажаргани сабабли дуоибад қилса, боласига зарар етказмайди. Аксинча, бундан онанинг ўзи зарар кўради. Аллоҳ билгувчи Зот.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага