Аҳли ирфон

“Аллоҳ сизни мукофотласин!”

747

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимга яхшилик қилинса ва шунда унинг эгасига "Жазакаллоҳ – Аллоҳ сизни мукофотласин!" деса, у мақтовни том қилибди" (Термизий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу лафзни танлаганларининг сабаби, бундай ҳолатда ортиқ сўз айтиш муболаға ва ялтоқланиш ва бундан ками яшириш ва ҳақни беркитиш бўлганидандир. Мусулмонлар бир-бирини алқаганда айтадиган энг яхши нарса Охиратни эслатадиган ва ишни Аллоҳга ҳавола қиладиган иборадир.

Бу лафз зикр қилган барча ишларимизга нисоб бўлишга ярайди.

Имом Шоҳ Валийуллоҳ Деҳлавийнинг 
"Ҳужжатуллоҳил болиға" китобларидан
Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага