Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Японлар ҳам, араблар ҳам Европада ўқишган эди...

2441

Биз бу ўринда бобда баъзи ғайридинларнинг дунёси, ватани ёки маълум бир халқ учун қилган хизматларини келтирамиз. Шояд дин ва уммат ҳолига бепарво бўлганлар уялиб, ўзларининг энг олий ишларга муносиб эканлигини ҳис қилса.

Япония иқтисодий ўнгланишидан олдин бир гуруҳ талабаларни Олмонияга ўқишга юборди. Араб давлатлари ҳам ўз талабаларини жўнатди. Япон ёшлари миллатининг келажагини буткул ўзгартирадиган натижалар билан; араблар эса қуруқ халта билан қайтди.

Япон талабаларидан бири бундай ҳикоя қилади: «Гамбург университетида ўқитган немис устозимнинг насиҳатларига қулоқ тутиб ўтираверганимда ҳеч нарсага эришолмас эканман. Мени япон ҳукумати илмий механикани ўрганишим учун юборганди. Доим кичик “Двигател–6” ясашни ўрганишни орзу қилиб юрардим.

Ҳар бир нарсанинг асосий таркиби, яъни модели бўлади. Бу ҳақда кўп китоблар ўқидим, аммо двигателнинг ўзини тажрибада – воқеликда кўриш бошқа нарса. Бир куни Италия двигателлари кўргазмаси бўлаётганини эшитдим, бориб, ҳамма пулимни сарфлаб, битта  сотиб олдим. Хонамга олиб келиб, қисмларини ечиб, ёйдим ва яна қайтадан тердим, у яна ишлади.

Шундай қилиб, буни амалий ўрганишга қаттиқ киришдим. Гуруҳ раҳбаримиз билан маслаҳатлашган ҳолда металл заводига ишга кирдим. У ердаги устанинг хизматини қилиб, олдида туриб бу ишнинг сирларини ўргана бошладим. Гоҳида бир кунда ўн беш соат ишлардим, аммо Япониянинг келажаги учун хизмат қилаётганим менга шижоат бағишлаб турарди.

Ишни пухта ўрганишга киришдим. Бундан хабар топган Япония ҳокими Микадо ўша вақтнинг пулида беш минг инглиз тилла тангаси бериб юборибди. Бу пулларга турли жиҳоз ва асбоб-ускуналар сотиб олдим ва Японияга келтириб, “Двигател–6” ишлаб чиқарадиган цех қурдик. Нагасакига келганимда ҳоким мен билан кўришмоқчи эканини айтишди. “Двигател–6” ишлаб чиқармагунимча кўришмайман дедим. Орадан тўққиз йил ўтгачгина орзумизга етдик. Бу Японияда ишлаб чиқарилган биринчи двигателлардан эди. Ҳоким унинг ишлагандаги овозини эшитиб: “Бу – мен билган мусиқа ва овозларнинг энг ёқимлиси. Бу – ҳақиқий япон двигателининг овози”, деди. Шундай қилиб биз Европа қувватини Японияга олиб келдик».

(давоми бор)

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

251 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

727 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

640 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

542 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

255 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага