Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи сабаблар

12:00 17.08.2019 1251

Мазкур сабаблар ўнтадир:

1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш.

2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш. Бу нарса муҳаббат даражасидан ўтиб, маҳбубиятга эриштиради.

3. Барча ҳолатларда тил, дил, амал ва ҳол билан Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Банданинг зикрдан бўлган насибасига қараб, муҳаббатдан бўлган насибаси белгиланади.

4. Ҳавойи нафс ғалаба қилганда, Унинг муҳаббат қилган нарсаларини ўзинг муҳаббат қилган нарсалардан устун қўймоғинг.

5. Қалбнинг У Зотнинг исмлари, сифатларини яхши мутолаа ва мушоҳада қилиш, таниш. Бас, ким Аллоҳ таолони исмлари ва сифатлари билан таниса, шубҳасиз, Унга муҳаббат қилади.

6. У Зотнинг зоҳирий ва ботиний яхшилиги, эҳсони, неъматларини мушоҳада қилиш.

7. Аллоҳ таолонинг олдида қалбнинг бутунлай синиши.

8. Илоҳий нузул вақтида (кечанинг учдан бири қолганда) У Зот билан холи қолиб, муножот қилиш ва каломини тиловат қилиш. У Зотнинг ҳузурида бандалик одобларини ўрнига қўйиш ва бу ҳолни истиғфор ҳамда тавба ила хатм қилиш.

9. Содиқ муҳаббатлилар мажлисларида ўтириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларини териш.

10. Аллоҳ таоло билан қалб орасида тўсиқ бўладиган ҳар бир нарсадан узоқда бўлиш.

"Bintu Sodiq" телеграм канали

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!