Аллоҳ уламоларнинг ақлини муҳофаза қилади

10:00 26.07.2019 777

Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади: «Товуснинг уйига келдим. Уйдан бир қари киши чиқди. «Сиз Товусмисиз?» десам, «Ўғлиман», деди. «Сен унинг ўғли бўлсанг, отанг (қариб) ақлини ҳам йўқотиб қўйгандир?» дедим. У эса: «Олим одам ақлини йўқотиб қўймайди», деди. Унинг жавобидан ҳайратда қолиб, отаси Товуснинг ҳузурига кирдим. У менга: «Сўра, лекин гапни қисқа қил», деди. Мен эса: «Сиз қисқа қилсангиз, мен ҳам қисқа қиламан», дедим. «Шу ўтиришимда Таврот, Инжил, Забур ва Фурқон (Қуръон)ни жамлаб беришимни хоҳлайсанми?» деди. «Ҳа», дедим. У шундай деди: «Аллоҳдан шундай қўрққинки, қалбингда Ундан ҳам кўпроқ қўрқадиган бирор зот қолмасин. Ул Зотдан шундай умид қилгингки, бу умид қўрқувингдан кўра кучлироқ бўлсин. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўргин».

Манба: islom.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!