Илм

Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар

1166

Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот этиб, халифалик Умар розияллоҳу анҳуга топширилди. Умар розияллоҳу анҳу давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар розияллоҳу анҳу сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам тўла бу идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади:

«Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!»

Ҳаёти Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан мусобақалашиш ила ўтган Умар розияллоҳу анҳу қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
- Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан...

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Сен шошқалоқсан, эй Абу Бакра»

1074 23:00 07.03.2020

Энг шижоатли ким? 

1471 07:00 28.02.2020

Аллоҳнинг лашкарлари билан ҳазиллашманг!

2064 07:30 21.02.2020

Улуғларнинг жавоби жавобларнинг улуғи

1973 08:00 10.02.2020

Золимга ҳам, мазлумга ҳам ёрдам бериш керак

975 13:20 09.01.2020
« Орқага