Иймон

Аллоҳ ва Расулининг шаънига бўҳтон тўқиш

619

Аллоҳ таоло айтади: «Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз...» (Зумар сураси, 60).

Яъни улар «Аллоҳнинг боласи, шериги бор», деб У зот ҳақида мумкин бўлмаган ҳар хил бўҳтон гапларни гапирган кимсалардир. Улар Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаганлари учун шундай машаққат ва қайғуларга дучор бўладиларки, ранглари ўзгариб юзлари қорайиб кетади.

Ибн Жавзий ўз тафсирларида бир тоифа уламолар Аллоҳ ва пайғамбар шаънига ёлғон гапириш Ислом миллатидан чиқариб юборадиган куфр эканини тасдиқлаганлар. Ҳаромни ҳалол қилиш ва ҳалолни ҳаром қилиш борасида Аллоҳ ва пайғамбар шаънига ёлғон гапириш очиқдан-очиқ куфр эканида шубҳа йўқ. Бу ерда гап бошқа нарсаларда ёлғон гапириш хусусидадир.

Расулуллоҳ: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин», деганлар (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз: «Кимки ёлғонлигини билатуриб, менинг номимдан ҳадис айтса, у ёлғончилардан биттасидир», деб марҳамат қилганлар (Муслим ва бошқалар ривояти).

Муғийра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим: «Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин» (Муслим ва бошқалар ривояти).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз: «Мўмин одам ёлғон ва хиёнатдан бошқа ҳар қандай хусусиятга табиатан мойил бўлиши мумкин», деган (Баззор, Абу Яъло ривояти).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хокисорлик – жаннатийлар сифати

276 09:08 22.10.2019

«Тинмай гуноҳ қилсак-да, Аллоҳ бизни жазоламайди!»

393 20:00 21.10.2019

Суннатни инкор этиб, «Биз фақат Қуръонга эргашамиз», деб даъво қилувчиларга эслатма!

1031 21:00 17.10.2019

«Илм олмаган сўфий»

586 17:00 16.10.2019

Қалб кўзингиз очиқми?

523 11:00 13.10.2019

Эйнштейн: «Борлиққа ибрат кўзи ила боқсанг...»

789 12:36 12.10.2019
« Орқага