Аллоҳ ёмонликда яхшиликни пайдо қилувчи зотдир!

14:00 30.12.2018 919

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг дунёга келишлари

Молик розияллоҳу анҳу​ уйланиш тараддудида эди. Кунларнинг бирида ажойиб туш кўрди. Тушида, кўзларни қувонтирадиган, оқ танли бир аёлни кўрди. Вақти келиб уйланди ва аёлини олдига кирди. Аёлини юзини очиб қараган эди, қора танли, чиройли бўлмаган аёлни кўрдилар-да, никоҳ кечасининг ўзида аёлидан узоқлашди. Чунки, тушида кўрган аёл-оқ танли, чиройли эди. Бу ҳижрон узоқ давом этди. Кунларнинг бирида аёллари турмуш ўртоқларига: “Эй Молик! Аллоҳ таоло сиз ёмон деб юрган нарсада яхшилик пайдо қилиши мумкин!” деди. Бу гапдан сўнг аёлига яқинлашди ва қалбида аёлидан барибир розилик аломатини топа олмади-да, сўнг яна иккинчи маротаба узоқлашди. Лекин, бу ҳижрон йигирма йилга чўзилди. Бу орада аёли ҳомиладор бўлгани хабарини билмаган ҳолатида кетди. Йигирма йил ҳам ўтди. Молик йигирма йилдан сўнг ўзининг шаҳрига қайтиб, бир масжидга намоз ўқиш учун кирди. Масжидда имом дарс бераётган экан, унга қулоқ солди ва дарсларидан таажжубга тушди. Имомнинг исми ҳақида сўради. Унинг исми Анас, отаси йигирма йил олдин бу шаҳардан кетган бўлиб, исми Молик деб айтилди. Молик имомнинг олдига бориб: “Мен сиз билан бирга уйингизга борсам, лекин уйингизга кирмасдан, остона остида тураман. Сиз онангизга: “уйни олдида бир меҳмон турибди. У: “Аллоҳ таоло ёмонликда яхшиликни пайдо қилиши мумкин” деб айтмоқда”, десангиз” деди. Анас эшик олдида турган кишининг гапини онасига етказгач, онаси: “Уйга таклиф қил! Чунки, у зот сенинг отангдир!” деди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу​нинг онаси отаси ҳақида, йигирма йил мобайнида бирор марта ёмон сўзлар билан эсламаган эди. Молик ҳеч ҳам ҳаёлига келтирмаган эдики, инсонларга дарс айтаётган, уларга ваъз насиҳат қилаётган йигит-Анас ибн Молик, унинг ўғли бўлиши тасаввурига ҳам келмаганди.

Хулоса: Биз кўп вақтларда баъзи ишлардан ва биз хоҳлаган нарсани бизга беролмайдиган шахслардан қочамиз. Лекин, ҳеч ҳам ўйламаймизки, Аллоҳ таоло ўша ишлар ёки шахслар сабабли, яхшиликни ирода қилган бўлиши мумкин!.

Аллоҳ таоло бир ишни яхшилик сабабли кечиктиради!

Аллоҳ таоло бирор ишни яхшилик сабабли ҳаром қилади!.

Аллоҳ таоло сени бир кун яхшилик сабабли йиғлатади!.

Аллоҳ таоло сенга бир балони яхшилик сабабли беради!.

Шундай экан хафа бўлма!. Барча ишда яхшилик бордир!.

Арабчадан Элёрбек ЭРКИНБЕК таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!