“Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан, биздан кўра кўпроқ қўрқар экан”

22:30 09.01.2019 1299

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бир неча киши билан масжидга кетаётган эдилар. Бир ёш бола таҳорат қилаётиб, қаттиқ йиғлаб ўтирганини, кўз ёшлари дарёга тушаётганини кўриб қолишди. Абу Ҳанифа бунинг сабабини болакайдан сўрадилар. Шунда бола: «Мени тинч қўйинг, имом» деди. Лекин имом қаттиқ сўраб туриб олган эдилар, бола «Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган, ўтини одамлар ва тошлардан бўлган дўзахдан қўрқинглар» оятини ўқиди (“Бақара” сураси, 24-оят).

Шунда имом: «Тўғри айтдинг! Лекин сен ҳали ёш боласан-ку, бу оят сен каби ёш болаларга айтилмаган-ку», дедилар. Бола: «Эй имом! Ахир олов ёқмоқчи бўлсак, катта ўтин солишдан олдин кичикларини солиб ёқамиз-ку?!» деди. Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ёнидагиларга: «Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан, биздан кўра кўпроқ қўрқар экан», дедилар.

Аrabicuz телеграм канали

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!