Иймон

"Аллоҳга қасамки, энди бошқа шароб ичмайман!"

1400

Абу Миҳжан Сақафий Расулуллоҳнинг саҳобаларидан бири эди. Саҳоба шаробга мойил эди. У тез-тез бу учун жазоланар, лекин у бу заифлик уни ўз динини ҳимоя қилишдаги диний мажбуриятлардан халос қилмаслигини биларди.

636 милодий йил. Эрон мажусийлари билан бўлган энг муҳим бўлган Қодисия жангига чиққан пайтида уни яна шароб ичгани учун мусулмонлар қўшини қўмондони Саъд бин Абу Ваққос ҳузурига олиб келишди. Саъд мусулмонлар сафида маст одам бўлмасин деб, уни кишанлаб қамаб қўйишга буюрди.

Бу қамоқ Абу Миҳжан учун оғир жазо эди, чунки у жангга кетаётган саҳобаларнинг овозларини, найза-қиличларнинг жаранги ва жанговар отларнинг туёқ товушларини эшитиб эзилди. Жаннат эшиклари очиқ эканлигини ва у шароб туфайли жиҳоддан қуруқ қолаётганини сезиб қаттиқ пушаймон бўларди. 

Ниҳоят у Саъд ибн Абу Ваққоснинг хотинига: "Илтимос, менинг кишанларимни бўшат! Жангга чиқишимга йўл бер!  Аллоҳга қасамки, агар тирик бўлсам, қайтиб келиб оёғимни шу кишанга соламан, агар ўлсам, мендан қутуласан!” – деб тинмай илтижо қиларди.

Унинг жангга бўлган иштиёқини кўриб, хотинининг раҳми келди ва қўйиб юборди.

У Саъднинг Балқаъа деган отига сакраб минди, қуролларини олиб жангга отилди. Душман орасига қўлида тутган ўткир қиличдек кириб, душман сафини иккига бўлиб юборди.
Жанг майдонини кузатиб турган Саъд ҳайрон бўлиб: "Бу Балқаъанинг чопиши ва Абу Миҳжаннинг жанг услуби, аммо Абу Миҳжан занжирда-ку!" – дер эди.

Ғалабадан сўнг Абу Миҳжан қайтиб келиб, яна оёқларини кишанлаб жойига ўтирди.

Саъднинг рафиқаси эрига Абу Миҳжаннинг бу қилмиши ҳақидаги ҳайратли воқеани айтиб берди ва Саъд ибн Абу Ваққос унинг жиҳодга бўлган ғайратидан жуда хурсанд бўлди. Саъд шаробга мойил бўлган бу одамнинг олдига келиб, уни ўз қўли билан кишанлардан озод қилди ва шундай деди: 
"Тур! Аллоҳга қасамки, энди сени шароб ичганинг учун жазоламайман!”

Абу Миҳжан жавоб берди:
"Аллоҳга қасамки, энди бошқа шароб ичмайман!"

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хаёллар ёмон... 

379 06:35 01.06.2020

Туркистон ва Афғонистон мусулмонларининг аввалги ҳоли

1070 20:05 31.05.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

791 22:19 30.05.2020

Алломанинг китобга бўлган рағбати...

1255 21:47 30.05.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

776 20:39 30.05.2020

Ливан Исроилга ноқонуний равишда киришга уринган беш суданликни ҳибсга олди

296 20:00 30.05.2020
« Орқага