Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аллоҳга қайт...

4291

Дунёга келдинг жигар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.
Ки ақл топсанг агар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Тил калима сўйласин, дил савобни ўйласин.
Топайин десанг самар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Бўйга етгайсан насиб, кучни топгайсан ўсиб.
Бахтни истарсан магар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Вақтни сочма беҳуда, бандалик асли шуда.
Бир кунингда беш сафар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Баҳор-у ёз куз яна, кексайиб қолгай тана,
Шунда йўл қисқа бўлар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Ҳазир бўл, шайтондан қоч, Бир Худога дилни оч.
Бил бўлиб тургай қадар, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Бул ҳаёт фоний эрур, вақт тиғиз соний эрур.
Азроил йўқлаб келур, Аллоҳга қайт, Аллоҳга қайт.

Нуриддин Зиё

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ХИЖОЛАТ

514 10:00 19.01.2021

Аъзам Ўктам раҳматуллоҳи алайҳ шеъри: Соғинч

1004 19:00 18.01.2021

Мирзо Кенжабек: “Ўзингдан ўзгани севдирма, ё Раб!”

632 18:00 06.01.2021

Мирзо Кенжабек. Янги шеърлар

704 15:05 27.11.2020

Бузилган деворлар

653 20:05 25.11.2020
« Орқага