Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

"Аллоҳим, менга бир ўғил бер!"

3960

Яқинда фейсбукда бир хабарни ўқиб қолдим. Унда номини айтмаган бир келиннинг оҳу ноласи ёзилган эди. Ўша аёл уч қиз фарзанди борлиги, яна ҳомиладор бўлгани ва УЗИ ташхисида ҳомиланинг қиз эканлигини айтганда қайнонаси болани олдириб ташлашган мажбурлаётгани ҳақида ёзган. Ўқиган одам даҳштга тушадиган, жоҳилият даврларини эслатиб юборадиган бу шафқатсизлик ўзини мусулмонман деб юрган, кичикларга ақл ўргатиб насиҳат қиладиган онахонлардан чиққанига ишонгиннг келмайди, рости.

Ахир тарих китобларида Исломдан олдин турли миллатлар қиз фарзанддан ор қилгани, тириклайин кўмгани ҳақида ўқимаган, билмаган эдикми?! Бу қайнона “онахон”ларнинг ўша ўз боласини тириклай кўмган жоҳиллардан нима фарқи бор? Аллоҳдан қўрқмайдиларми? Қазои қадарга, ўғилни ҳам, қизни ҳам Қодир Аллоҳ беришига ишонмайдиларми?! Қизни берган Зот ўғилни ҳам беришига ақллари етмайдими? 

Буюк олимларимиздан бирининг ҳаётида бўлган воқеа бизларга ибрат бўларлик даражада эканлигидан сизларга ҳам илиндик. Зора, ўша золим қайноналарга инсоф кириб, келинларга зулмни тўхтатсалар...

Шайх Муҳаммад Али Собуний Исломнинг кўзга кўринган билимдон олимларидандир.

Аллоҳ унга бир неча қиз берди, лекин унинг аёли ўғил бўлишни хоҳларди. Йиллар ўтса-да уларнинг бу нияти амалга ошмас эди. Шайх Собунийнинг беш нафар қизи бор эди. Шайх хотинига шундай меҳр ва муҳаббатли эдики, ҳар фарзанд туғилишидан олдин у: "Агар Аллоҳ бизга ўғил насиб этса, мен сенга битта олтин билагузук бераман, агар қиз бўлса, менинг бахтим ва мамнунлигимнинг белгиси сифатида худди ўша билагузуклардан иккита олиб бераман", дер эди. Шу тариқа, у ҳар бир қизи туғилганда ўша билакузукларни совға қилаверди, бироқ аёли барибир Аллоҳдан ўғил фарзанд кутаётганини билар эди.

Шайх кунларнинг бирида Каъба ёнида кўзларида ёш билан дуо қилди: "Илоҳим, менга бир ўғил фарзанд бер, мен уни Сенинг  Каломинг ҳофизи этиб тарбиялайман!" Аллоҳ унинг дуосини қабул қилди ва уларга ўғил ато этди. Кейин яна бир ўғил, кейин қиз, кейин учинчи ўғли, кейин яна бир қизи туғилди. Шайх Собуний жами ўн фарзанд:  7 қиз ва 3 ўғил кўрган. 

Унинг барча ўғиллари Маккаи мукаррамада Қуръони Каримни ўрганиш шарафига муяссар бўлдилар...

Аллоҳ Унга дуо қилиб сўраганларга дуосини ижобат этишга ваъда берган. Ҳеч қачон умидингизни йўқотманг, хоҳ иш топишни истагида бўлсангиз, хоҳ оилали бўлиш, хоҳ фарзанд кўриш – нима истасангиз, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўранг.

Аллоҳ оламларнинг тарбият этувчисидир. Барча нарсалар У Зотнинг тақдири ила бўлади. Махлуқотларнинг барчаси У Зот берган қувват ила ҳаракатланади.

Ихтиёр бандалар, қувват эса Аллоҳдандир!

У Зот барча ишларида ғолибдир, бирон кимсага муҳтож эмас. Хоҳлаган бандасини бой, хоҳлаганини фақир қилиб қўяди. Ато этиш ва ман қилиш У Зотга хосдир.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон бўлган 10 давлатдан бири бўлди

103 21:00 08.12.2021

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

500 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

413 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

315 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

264 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

980 16:29 08.12.2021
« Орқага