Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

318

Ўнинчи топишмоқ: Етти миллиард йўловчиси бор машина

Менга шундай ажойиб машина кўрсатингки, (автомобил, мотоцикл ёки поезд каби) соатига 100 километр тезликда эмас-да, 100 минг километр тезликда кетса-да, қўлингизга ҳеч қандай шамол келмасин.  Ҳатто бутун танангиз ташқарида бўлса ҳам, (биз билган бўронлардан ташқари) шамол сизни безовта қилмасин! Боз устига бу машина, шунчалик қўрқинчли тезликда юрса ҳам сизни асло тебратмасин, бошингизни айлантирмасин ва устидаги юкларни ирғитиб-учириб, совурмасин.

Агар бу топишмоқни жуда ҳам қийин десангиз, сизга бироз ёрдам бераман. Етти миллиарддан ошиқ инсон, жонли-жонсиз бутун мавжудотлар ҳозир шу машинада коинот бўйлаб кезиб юрибмиз. Боз устига ниҳоятда катта тезликда.

“Бўлди! Бўлди! Топдик!” деяпсизлар-а? Ҳа, бу топишмоқда сизлардан “Ер сайёраси” деб номланган машина ҳақида сўрадим. Бундан яхши, бундан тезюрар ва бундан комфорт бирор машина бор эканми? Қўлимизда сув тўла стакан билан бир неча қадам қўйсак ҳатто, сувнинг ярми тўкилади. Лекин ЕР машинаси катта тезликда юрса ҳам устидаги денгизлардан, ёки дарёи кўллардан бир омчи сув тўкилмайди. Одамлар ёки жониворлар тебранмайди. Боши айланиб, кўнгли озиб кетмайди.

Роббимизнинг куч-қудратини англадингиз, тўғрими?

Машина дегани мана бундоқ бўлибди!

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

330 17:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

110 17:00 06.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқ

333 17:00 04.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

383 17:00 15.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

544 17:05 14.10.2019
« Орқага