Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқ

332

Ўнинчи топишмоқ: Етти миллиард йўловчиси бор машина

Машинада сайр қилганингизда қўлингизни ташқарига чиқарсангиз, ҳаётингизни хавф остига қўйган бўласиз.  Аллоҳ асрасин, бу хатоингиз туфайли ҳатто қўлингиздан ажраб қолишингиз мумкин. Лекин агар ақлингизни ишлатмасангиз, яъни йўл ҳаракати қоидаларига қарамай бундай қилсангиз, (шамол бўлмаса-да), ташқарида кучли шамолни ҳис қиласиз. Бўронга ўхшаган бу шамол қўлингизни пастга ва юқорига итаради ва машина тезлиги қанча ортса, қўлингизни итарган кучнинг қуввати ҳам шунча ортиб боради.

Бу шамолни сафар чоғида усти очиқ машиналарда ҳам ҳис этасиз. Ёки машинанинг том қисмидаги токчадан ташқарига бошингизни чиқарганинизда ҳам мен айтаётган кучли шамолни ҳис қиласиз.

 Энди диққат билан қулоқ солинг:

Яна бир топишмоқ билан сизларга мурожаат қиламан:

Менга шундай ажойиб машина кўрсатингки, (автомобил, мотоцикл ёки поезд каби) соатига 100 километр тезликда эмас-да, 100 минг километр тезликда кетса-да, қўлингизга ҳеч қандай шамол келмасин.  Ҳатто бутун танангиз ташқарида бўлса ҳам, (биз билган бўронлардан ташқари) шамол сизни безовта қилмасин! Боз устига бу машина, шунчалик қўрқинчли тезликда юрса ҳам сизни асло тебратмасин, бошингизни айлантирмасин ва устидаги юкларни ирғитиб-учириб, совурмасин.

“Бундай машина йўқ!” деманг.

Мен “Бор!” десам, демак бор! Чиндан ҳам бор, аслида. Бироздан кейин бу машинанинг нималигини тушунасизлар. Қани, ўйлаб топинглар-чи? Беш дақиқа сизларга етади деб ўйлайман.

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

330 17:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

110 17:00 06.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

318 17:00 05.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

383 17:00 15.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

544 17:05 14.10.2019
« Орқага