Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

110

Ўн биринчи топишмоқ: Бенуқсон учоқлар

Бу сўнгги топишмоғимиз бўлади.

Бундан буёғига атрофингизга қараб топишмоқ тўқийдиган ҳолатга келдингиз. Зеро, кўра олишни ўргандингиз энди.

Энди мавзуга қайтамиз. Орамизда самолётга чиқишга қўрқадиганлар бордир. Лекин қўрқмайдиганларнинг сони кўпроқ деб ўйлайман. “Мен ҳечам қўрқмайман!” дейдиганларни табриклайман! Чунки, Аллоҳ хоҳламаса самолёт тугул, бир япроқ ҳам тушмайди. Агар Аллоҳ умрингизни узун қилган бўлса, ўша самолёт қуласа ҳам сизга ҳеч нарса қилмайди. Чунки ажал бир, асло ўзгармайди. Буни билганлар ҳеч қўрқмайди. Самолётга чиқишдан гаплашаётгандик. Самолёт учун узун ва кенг учиш-қўниш йўлаги, умуман олганда аэропорт керак бўлади. Чунки баъзи ҳарбий самолётлардан ташқари, оддий йўловчи учоқлари (вертолётга ўхшаган) тўғри уча олмайди. Ва узун қўниш йўлагисиз ерга туша олмайди.

Ҳозирги топишмоғимиз ҳам шу билан боғлиқ:

Менга шундай бир учоқ кўрсатингки, қўзғалганда ҳам, қўнганда ҳам учиш-қўниш йўлагига эҳтиёж сезмасин. Тағин мотори ҳам овозсиз ишласин. Керак бўлса моторини ишлатмасдан, узоқ вақт самода қола билсин. Ва бу учоқларнинг ҳеч бири бошқа учоқлар билан ҳавода тўқнашиб кетмасин. Камдан кам ҳолатларда бўлса-да, ерга қулаб парчаланмасин. Боз устига йиллар бўйи бузилмасдан ишласин.

Агар шундай ажойиб учоқдан хабарингиз бўлса, менга маркасини менга айтасизларми? У қайси бир авиакомпанияга оидлигини билсам, ишончингиз комил бўлсин, билетлари 5 баравар қиммат бўлса-да, ўшандан фойдаланаман. Қани, топишмоқнинг жавобини топинг! Фақат 5 дақиқангиз бор, холос!

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алининг жойнамози (6-қисм)

422 21:00 11.11.2019

«Мен фаррошман, аммо... одамман!»

792 18:00 09.11.2019

Алининг жойнамози (5-қисм)

539 17:56 09.11.2019

Алининг жойнамози (4-қисм)

753 21:00 08.11.2019

Алининг жойнамози (3-қисм)

850 21:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

330 17:00 07.11.2019
« Орқага