Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

543

Тўққизинчи топишмоқ: Ўзи очилиб-ёпиладиган пардалар

Янги саҳифага ўтганингизга кўра, яна бир топишмоқ кутаётганингиз аниқ.

Унда мен ҳам сизларни кўп куттирмайман. Лекин эндиги топишмоғим билан сизларни  енгиб қўйишим аниқ. Бир ой ўйласангиз ҳам жавобини тополмайсиз. Ҳатто бу ғалати топишмоқ тушларингизга ҳам кириб чиқади. Лекин охир-оқибатда яхшигина фойда билан чиқасиз. Хўўш, ҳозир бироз хаёл суринглар-чи? Сўлим боғча-ҳовлиси бор, “комфорт” дейиладиган уйда яшайсиз. Хонангиз унинг юқори қаватида жойлашган. Хонангиз Шарқ ва Жанубга қарагани учун куннинг кўп қисмида қуёш нурлари тушади.

Яхши биласизларки, қуёшли ҳаволарда деразаларнинг пардалари (балки қисман, балки-да буткул) ёпилади.  Нур ва иссиқликка эҳтиёж сезилса, пардалар очилади.

Хуллас, бу қийин топишмоғим пардалар билан алоқадор.

Тайёр бўлсангиз, сўрайман, ниҳоятда эътибор билан ўқинг:

Хонангизга шундай бир парда танланг-ки, илк баҳордан сўнг ҳаво ҳарорати ортиб борар экан, пардалар ҳам секин-аста ёпила бошласин. Лекин ёз фасли келиб, хонангизга қуёш нурлари ортгунича (яъни жазирама иссиқлар бошлангунча) пардаларингиз ўз ўзидан бекилиб, нур ва иссиқликни ичкарига ўтказмасин. Шундай қилиб хонангиз салқин турсин. Аммо ҳаво совуб, қуёшга эҳтиёж туғилганида, бу пардалар ўз ўзидан очилсин ва хонангизга мўл-кўл қуёш нурлари кирсин. Шундай қилиб хонангиз яна-да исинсин ва иссиқлик харажатлари камайсин.

Фақат бу топишмоқ учун ўзига хос бир шартим бор: хонангизнинг пардалари мутлақо автоматик тарзда ишлаши керак. Яъни уларга тегиниш, таёқ ёки қўл билан уёқ-буёққа йўналтиришга ҳожат қолмасин. Аввалдан дастурлаштириш ҳам ман этилган, албатта.  Ана энди енгилдингиз, шаҳар бердингиз! Бу топишмоқнинг жавоби жуда қийин бўлгани учун, жавобга ўтмасдан яна бир бор топишмоқни ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Чунки савол аниқ ва тушунарли бўлмаса, унинг жавобини асло тополмайсиз. Истасангиз енгилганингизни ҳозироқ тан олиб, тўп ўйнагани кетинг. Аммо топишмоқдан мақсад бирор нималар ўрганишдир. Шунинг учун қочиш муаммога ечим эмас. Бу топишмоқнинг жавобини бир соат ичида топа олганлар аниқ “доноларнинг доно”сидир! Ва барча топишмоқларнинг жавобини осонгина топа оладилар. Шундай дўстларимизни чин кўнгилдан табриклайман! 

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

329 17:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

110 17:00 06.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

318 17:00 05.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқ

332 17:00 04.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

383 17:00 15.10.2019
« Орқага