Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун учинчи топишмоқ

950

Учинчи топишмоқ: Кичик каратечилар

Онангиз тикиш тикканда ёки кашта ўрганда майин иплардан фойдаланишини кўргансиз.  Бу ипларнинг бир қисми ғалтакка ўралган, бир қисми эса цилиндр шаклидаги ўрамаларга. Эндиги топишмоқ шу майин иплар билан боғлиқ. Тайёрмисизлар?

“Чок ипи” дейиладиган ўша майин иплардан фойдаланиб, тошни ёки пишиқ ғиштни синдириш мумкинми? Шундай бўлганига мисоллар борми?

Ҳа! Хато эшитмадингиз!

Тошлар ва қояларни болға ва ўйгич билан эмас, ўша майин иплар билан синдиришингизни истайман! Керак бўлса, ўша ипларни тошларга уринг. Ёки майин ипларни қоялар орасидан ўтказиб тортинг. Буниси энди ўз ихтиёрингизга боғлиқ. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўша тошлар парчалансин.

“Бундай нарса асло бўлиши мумкин эмас!” десангиз, мен сизга “Албатта, бўлади!” дейман. Чунки айнан шундай ишни бажарган жуда кўп жонзотларни биламан. Бу жонзотлардан биттасини менга мисол келтиринг ёки шу майин иплар билан тошларни синдириб ташланг.

Бу топишмоқ ҳам бир қарашда сизларга қийин туюлади. Кўпчилик бу топишмоқ олдида шошиб қолади. Ҳолбуки, саволнинг жавоби ниҳоятда оддий. Қолаверса, боғ-полизларда бунга бир нечта мисоллар бор. Қани, ўйлаб кўринглар-чи, иншааллоҳ, жавобини топасизлар!

Жунайд Суави

Умида Адизова таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

139 17:00 15.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

385 17:05 14.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқнинг жавоби

281 17:00 12.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқ

307 17:00 11.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқнинг жавоби

556 17:05 10.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқ

254 17:05 09.10.2019
« Орқага