Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўртинчи топишмоқ

630

Тўртинчи топишмоқ: Ажойиб мотор

Дўстлар!

Келажакда жуда ажойиб машинангиз бўлишини истайсиз, тўғрими?

Фақат ўз-ўзингизга тегишли машинангиз бўлишини, ҳам бақувват, чидамли ва қулай бўлишини истайсиз.

Нега бундай деётганимни тушуниб турибсиз, албатта. Бу машина узоқ йиллар ишласа-да, сизни ҳеч қачон йўлда қолдирмаслиги, ҳар куни бузилиб, бошингизга ташвиш орттирмаслиги керак. Ўнқир-чўнқир йўлда кетаётиб, бўйингиз баравар кўтариб отиб, ичингизни ташингизга чиқармаслиги, кўп шовқин солмаслиги, дудбурондан газ чиқариб, ҳавони ифлосламаслиги керак.

“Шундай машина борми?” дея сўрасангиз, сизга осонгина “БОР!” деёлмайман. Жуда яхши биласизки, ҳар бир машинанинг мотори бир-биридан фарқ қилади. Лекин у моторларнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, эҳтиёт бўлиб ишлатиш керак, вақт-вақти билан кўрикдан ўтказиб, мутахассисга қаратиб туриш керак.

Масалан, унинг бензини, мойи, суви ҳар доим рисоладагидек бўлиши керак. Моторни ҳар доим тўғри ишлатиш керак. Лекин барча шартларни ўрнида қўлласангиз ҳам, моторнинг шовқонини буткул ўчиролмайсиз. Дудбурондан заҳарли газлар чиқаверади. Севимли машинангиз эса бир неча йиллардан кейин уриниб қолади ва ҳар хил муаммоларни келтириб чиқараверади. Ва кўпи билан 300 йилда эскириб, металлоломмга топширилади.

Эндиги топишмоғимиз ҳам машина мотори билан боғлиқ.

Ҳозир сўрайман, лекин жуда диққат билан ўқинглар.

Жуда ажойиб, ғалати бир мотор ясалса, у буткул шовқинсиз ишласа... Унга мой ва бензин қуйиш муаммоси бўлмаса, тез-тез уста кўригидан ўтказишга эҳтиёж туғилмаса, дудбуронидан заҳарли газлар чиқмаса, ҳаттоки 20-30 йил эмас, баъзан 70 йил, баъзан 80, баъзида эса бир аср бир дақиқа ҳам тўхтамай ишласа...

Нима деб ўйлайсиз, сизнингча шундай ажойиб мотор бормикан?

Мен “Албатта бор!” дейман. Боз устига миллардлаб учрайди! Ўнгу сўлда, орқа олдингизда, қисқаси, ҳар томонингизда бу мотордан учратишингиз мумкин. Фақат сиз эътибор билан қарашни унутмасангиз бўлгани! Ва бу моторни кўрган заҳотингиз менга жавобни айтинг. Қани, кетдик, кўпи билан 5 дақиқа вақтингиз бор!

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқнинг жавоби

219 17:00 12.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқ

270 17:00 11.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқнинг жавоби

519 17:05 10.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқ

236 17:05 09.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқнинг жавоби

486 13:00 19.09.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқ

408 17:05 18.09.2019
« Орқага