Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўртинчи топишмоқнинг жавоби

650

Топишмоқнинг жавобини топганлар бордир. Лекин яна бироз ёрдам берсам, яхши бўларди.

Мен айтган мотордан ҳозир дунёда бир неча миллард топилади. Улардан бири сизга тегишли. Боз устига бу мотор гўшт ва мушаклардан ясалган. Энди топдингиз-а?

Ҳа, ҳа! Юрагимизни айтяпман! Яъни танамизнинг моторини эслатдим сизга.

“Юрак-мотор” фақат бизда эмас, миллиардлаб жонивор ва ҳайвонларда бор. Бу мотор бизда қандай ишласа, ҳайвонларнинг кўксида ҳам шундай сас-садосиз ишлаб, узоқ йиллар уларга хизмат қилади.

 Бугун йўлларда юрган энг қимматбаҳо машиналар ҳам, тинимсиз фақат бир неча кун ишлай олади. Аллоҳ ясаган ажойиб моторлар эса баъзан бир неча асрлар бўйи ишлайди. Тағин бир сония ҳам тўхтамасдан, ҳеч қандай шовқин-суронсиз, атрофни заҳарлайдиган газлар чиқармасдан  ишлайди.

Бу топишмоғимиз билан Аллоҳнинг буюклигига яна бир карра гувоҳ бўлдик. Ва юрак дейиган бу моторнинг инсон қўли билан ясалган барча моторлардан яхши, мукаммал яратилганини билдик.

Бу топишмоқнинг аввалида “Сиздан сўраганим моторнинг русумини аниқланг”, дегандим. Ишончим комилки, энди у русумини биласизлар. Шундай экан, йўлда бир чиройли машинани кўрсангиз: “Менинг моторим дунёдаги барча моторлардан мукаммалдир ва у моторни кўксимга жойлаган Аллоҳ ҳар ишга қодир, Қудрат эгасидир!” денг.

Бу сўзларни айтиш, даражангизни кўтаришига шубҳа қилманг!

 Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқнинг жавоби

219 17:00 12.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқ

270 17:00 11.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқнинг жавоби

519 17:05 10.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқ

236 17:05 09.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқнинг жавоби

485 13:00 19.09.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқ

407 17:05 18.09.2019
« Орқага