Олтинчи топишмоқ: Ақлли тупроқ
Китобнинг ярмига келиб қолдик. Бундан буёғига мендан оддий, осон топишмоқлар кутманг! Менимча, ўзингиз ҳам буни истамасангиз керак. Чунки осон топишмоқлар фақат кичкинтой болалардан сўралади. Сизлар 6-7 ёшда бўлсангиз ҳам, менинг учун “Кичик одамлар”сиз. Демак, қийинчтиликлардан қўрқмайсизлар ва китобни ўқишда давом этасизлар.
Яна бир ажойиб ва қисқа топишмоқ таклиф қиламан сизларга:
Бир проффессор ақллими ёки бир тувак тупроқми?
Ҳайрон қолдингизми?
(Зарур изоҳни келтирмаганим учун) бу топишмоқни эшитганлар ҳайратга тушиши табиий:
“Шунақа топишмоқ ҳам бўладими? Кимсан проффессор бир тувак тупроққа ҳам қиёсланар эканми?” дея ўйлаши табиий. Табиийки, улар бошдан оёқ ҳақлидир. Лекин ўринли изоҳларни келтириб ўтсак, эътирозга ҳожат қолмаслигига ишончим комил.
Жунайд Суави
Таржимон: Умида Адизова