Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқнинг жавоби

485

Бир проффессор ақллими ёки бир тувак тупроқми?

Ҳайрон қолдингизми?

(Зарур изоҳни келтирмаганим учун) бу топишмоқни эшитганлар ҳайратга тушиши табиий:

 “Шунақа топишмоқ ҳам бўладими? Кимсан проффессор бир тувак тупроққа ҳам қиёсланар эканми?” дея ўйлаши табиий. Табиийки, улар бошдан оёқ ҳақлидир. Лекин ўринли изоҳларни келтириб ўтсак, эътирозга ҳожат қолмаслигига ишончим комил.

Яхшиси, жавобга ўтайлик.

Олтинчи топишмоқнинг жавоби:

Топишмоқни ўқиганингизда: “Албатта профессорлар ақлли!” дедингиз, тўғрими? Бундоқ олиб қараганда сиз ҳам ҳақлисиз. Чунки тупроқ жонлилар синфига мансуб эмас. Гапга тушунмайди, сўзга қулоқ солмайди, ақлини ҳам, қаламини ҳам қўлламайди. Майли, энди тайёр туринг, топишмоқ ичида топишмоқ сўрайман:

Гул бозорга бориб, бироз гул ва бирор кўкат уруғидан олиб, бир профессорга кўрсатиб “Булар қайси гулнинг уруғи?” десангиз, домла жавоб бера оладими?

Бу борада сизга аниқ жавоб бераманки, зироат билан шуғулланмаган ҳеч қайси профессор бунга жавоб беролмайди! Чунки Университет ўқитувчиси бўлганим учун, ҳовлимга экиладиган бир қанча бошқача уруғларни ўқиувчи ҳамкасбларимдан сўрагандим. Бу ўқитувчилар орасида кимё фани бўйича профессор ҳам бор эди, лекин уруғларнинг ҳеч қайсисини таниёлмаганди.

Уруғларнинг аксарияти кичик нуқтадан катта эмас, буни биласиз. Қолаверса, шакл жиҳатдан бир-бирига ўхшайди. Шунинг учун ҳам уруғларни мутахассислардан бошқаси танимайди. “Бу қалампирмунчоқ уруғи, бу папатя уруғи. Буниси кўкат уруғи” деёлмайди.

Муаммонинг бошланиши мана шу ерда! Чунки аксарият профессорлар бу уруғларни асло танимаган бир пайтда, биз оёқ ости қилган, устида юрганимиз тупроқ  уруғларни жуда яхши танийди. Қолаверса, “ақлсиз” бўлса-да!

Буни қаердан билганимни мендан сўраманг. Чунки бунга ҳамма ўз кўзи билан гувоҳ бўляпти.

Уруғларни (қаерда бўлса ҳам) тупроққа кўмсангиз, тупроқ уруғни кўрган заҳоти, дейлик, “Бу кашнич уруғи” дейди. Боз  устига, тупроқ бироз олдинни кўриб кашничнинг шаклини, ранги ва ҳидини ҳам яхши билади. Шунинг учун ҳам жуда қисқа муддатда, тоза ва нуқсонсиз ҳолатда бизларга қайтариб беради.

 

Энди айтингчи, (профессор бўлса ҳам) уруғни ниманинг уруғилигини билмаган инсон ақллими, кўрган заҳоти таниб, ундан биз учун фойдали ўсимлик, неъмат етиштирган қора тупроқ ақллими? Бошингиз қотди, тўғрими?

Албатта “Тупроқ ақлли” деёлмаймиз.

Чунки унинг ақлсиз ва онгсизлигини биламиз.

Шундай экан бу топишмоқни “Тупроқ бу ақл ва қувватни қаердан олади?” дея сўрай оламизки, сиз ҳам дарров жавоб топа оласиз.

Ҳа, тупроқ ақлсиз бўлишига қарамай, Аллоҳнинг илми билан ишни уддалайди.

Тупроқ ожиз бўлса-да, Аллоҳнинг қудрати билан мукаммал неъматларни етиштириб бизга етказиб беряпти. Демак, аввал кўрганимиздек уруғлар ҳам илдизлардек “БиисмиАллаҳ!” дер экан.

Яъни, Аллоҳнинг исми билан ҳаракат қилиб Унинг бениҳоя қудрати билан бундай ишларни бажрар эканлар.

 

Йўқ-са, “дарахт” дейиладиган ақлсиз ўтинлар бундай тотли меваларни қандай етиштирсин-ки? Ўзлари ёрдамга муҳтож ҳолатда экан, бизга қандай ёрдам берсин?

Демак, бу дарахтларни бизга ёрдамчи қилган бир Қудрат бор. Албатта бу куч — Аллоҳ! 

Нимага муҳтож бўлсак, уни айни замонида йўллашни биладиган Роббимиз “C” витаминига бой лимон, грейфрут, апелсин, мандарин ва киви каби нафис меваларни қиш мавсумида етказиб беради. Қовун-тарвуз, узум ва шафтоли каби мевалар эса ёзнинг жазирамасида қовжираган инсонларга мададга ошиқади, тўғрими? Бу ўтинлар ўзларини билмайдиган ҳолатда бизнинг эҳтиёжимизни қаердан билишсин? Демак, бизни яхши билаган ғоятда марҳаматли Роббимиз бор. Биз ҳам уни таниганимиз сари ҳар лаҳзада Унга шукр қиламиз.

Шунга ҳам қарамай баъзи бир ақлсиз кишилар:

“Меваларни табиат яртаган” дейишади.

Ва бу гўзал туҳфаларни Роббимизга эмас, табиатга нисбат бериб сўйлайдилар. Улардан “Табиат нима?” дея сўрасангиз, “Ҳаво, сув, тупроқ, қуёш” каби бир нималар дейишади.  Кейинги  сафар уларга шундай денг:

“Масалан гилос дейилган ўша ажойиб мевани, гилос дарахти тагидаги тупроқ яратган бўлса, бу тупроқнинг ичида нега гилос таъми йўқ? Тупроқни ялаб кўрингчи, гилосдай маззалими? Гилос яратилишида сувнинг таъсири  бўлса, тупроқдаги сувдан гилос ҳиди келиши керак. Ёки сув гилос каби пуштиранг бўлиши керак.

Ҳамма билганидек дарахт тагидаги сув ёки тупроқ қизил эмас. Уларда гилос таъми ҳам йўқ.

Тупроқ ва сув ўзида бўлмаган таъм ва ҳидни ёки қизил рангни гилосга қандай бера олиши мумкин?  Чўнтагингизда пулингиз бўлмаса бирор фақирга пул бера оласизми?

Йўқ, албатта. Лекин пулингиз бўлмасада бер олсангиз, демак у пул бошқа одамга тегишли! Шундай қилиб сув ва тупроқ ҳам ўзида бўлмаган нарсаларни Аллоҳдан олади. Аллоҳнинг изни билан хуш ифорлар, ажойиб ранглар ва бизни ўзига боғлаган таъмни Аллоҳнинг қудрати билан меваларга беради. Шундай қилиб ўта ақлсиз тупроқ, жуда ақлли инсонлар ҳам қилолмаган муҳташам ишларни бажарадиган ҳолга келган. Энди ҳаммасини тушундингиза?

Бу ажойиб топишмоқни ечгандан кейин, бир ликопча мевани есак бўлади а? Меваларни емасдан олдин яхшилаб ювишимиз кераклигини биласиз. Ва шукр қилишни ҳам унутмаймиз.

Қани, ёқимли иштаҳа!

Жунайд Суави
Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқнинг жавоби

219 17:00 12.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун саккизинчи топишмоқ

270 17:00 11.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқнинг жавоби

519 17:05 10.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқ

236 17:05 09.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун олтинчи топишмоқ

408 17:05 18.09.2019
« Орқага