Наср

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун еттинчи топишмоқ

656

Еттинчи топишмоқ: Жунайд суави. Ақл бовар қилмас тирбандлик

Катта шаҳарларда мактабингиз уйингизга яқин бўлса дарсга боришингиз муаммо бўлмайди. Қўнғироқ чалинишига беш дақиқа қолганида ҳам, югуриб дарсга улгура оласиз. Қайтишда ҳам ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди.

Лекин мактабингиз уйингизга узоқ бўлса унда сизга бироз қийин бўлар экан.

Мактабга ҳар доим ҳам автобусда бора олмайсиз. Чунки катта шаҳарларда автобус келса ҳам баъзан унга чиқишнинг иложи бўлмайди. Чунки автобуснинг ичи йўловчилар билан лиқ тўла бўлади. Шунинг учун баъзи автобуслар бекатда тўхтамай йўлида давом этади. Орқасидан келадиганлар ҳам шунақа, тиғиз пайтда тирбанд бўлади. Хуллас, жамоат транспортлари муаммога ечим бўлолмаслиги аниқдир. Баъзан автобус кутиб туриб, шамоллаб, касал бўлиб қолишингиз ҳам мумкин.

Шунинг учун катталар бу ҳолатни олдини олиш учун сизни мактабга ташийдиган  тарнспортга ёздириб қўйишади. Аммо йўлдаги ҳолатни айтиб бўлмайди. Ҳаво ёмғирли бўлса ёки қор ёғса, йўллар тирбанд бўлади. Йўл сирпанчиқ бўлса ҳатто мактаб автобусида борганингизда ҳам дарсга кеч қолишингиз мумкин.

Буларни сизга бекорга гапирмаяпман, албатта.

Мен Кожаэли (Измит)да яшайман. Бу ер Истанбулдан 100 километр узоқда жойлашган. Мен Истанбулдаги университетда ўқитувчилик қиламан. Дарсга вақтида улгуришим учун эрталаб барвақт йўлга чиқишим керак. Ишга ўз машинамда бориб келаман.  Аслида йўл тирбанд бўлмаса, Измитдан Истанбулга келиш жуда осондир. Чунки йўлни узоғи билан бир соатда босиб ўтиш мумкин. Шунга қарамай, яна кечга қолган пайтларим бўлади.

Бу ҳолатда нима қилишим керак сизнингча?

Албатта Измитдан барвақтроқ чиқишим керак. Шундай қиламан, табиийки. Дарсим бошланишидан 2 ярим соат олдинроқ йўлга чиқаман. Баъзида эса 3 соат олдинроқ. Лекин Аллоҳ биладики, баъзан барибир дарсга кечга қоламан.

Афсуски, катта шаҳарларда шундай бўлиши табиий ҳолат.

“Уйдан шу пайтга чиқиб, шаҳарга мана шу пайтга етиб бораман” дейишнинг имкони йўқ. Ҳозир сизларга “Жажжи дўстларим! Мен Истанбулга бориш учун соат 11:00да Измитдан йўлга чиқаман. Ва соат 12:00да манзилимга етаман. Боз устига ўн йилдан бери шундай қиламан. Дарсга бир сония ҳам кечикмайман” дейман. Эътибор беринг, 11:00 деяпман. Яна етиб борадиган вақтим ҳам 12:00! Бир сония кам ҳам, кўп ҳам эмас! Агар сизларга шундай десам, қандай жавоб қилардингиз?

Орангизда айримлар балки шундай дейиши мумкин:

“Жунайд Устоз, бундай бўлиши асло мумкин эмас! Анча қариб қолибсиз-да...” Баъзи инсонлар эса мени ёлғончига чиқариб қўйиши мумкин. Лекин мен шу заҳотиёқ:

“Биродарлар! Мусулмон одам асло ёлғон гапирмайди! Бундай иш бизга ярашмайди, ахир!” десам, балки бундай ўйлашингиз мумкин:

“Баъзан йўлда кетаётиб кўрамиз. Давлат Раҳбаримиз  ёки бошқа ҳукумат аъзолари хизмат машиналарида бирор жойга кетишаётганида, йўллар анча аввал ёпилади. Бир қанча йўл ҳаракати полицияси ва бошқа масъул ходимлар хизмат машиналарининг йўлини очиб, юқори мартабали шахсларни борадиган манзилларига бир сония кечиктирмасдан етиб олишини таъминлашади. Қизиқ, улар устоз Жунайдга ҳам шундай қилишармикан? Яъни улар юрадиган йўлларни ҳам аввалдан ёпиб қўйишадими?”

Бу ўйда албатта ҳақлисиз. Чунки бошқа бир чораси йўқ. Энди навбат топишмоғимизга. Қатъий эътибор билан мени эшитинглар:

Юз миллионларча машина (биз юргандек) соатига 100 километр тезликда эмасда, 100 минг километр тезликда юргани ҳолда тўқнашиб кетмайдиган жой борми? Яъни шундай йўл борми ўзи?

Мен сизларга “Шундай йўл бор дейман”.  Ҳатто бу машиналар бирга ҳаракатланишса-да, манзилларига бир дақиқа бўлсин кечикмай етиб боришади. Шундай йўлни билсангиз менга ҳам айтишингизни истайман. Бу ақл бовар қилмас йўл ҳаракатини рисоладагидек ишлатаётган бошқарув пультини ҳам топишингиз керак, албатта. Бўлмаса, бу топишмоқнинг жавобини топган ҳисобланмайсиз.

Жунайд Суави

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

714 17:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

386 17:00 06.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

809 17:00 05.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқ

575 17:00 04.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

738 17:00 15.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

726 17:05 14.10.2019
« Орқага