Аллоҳни англатган жумбоқлар. Учинчи топишмоқ жавоби

17:05 12.09.2019 821

Учинчи топишмоқ: Кичик каратечилар

Онангиз тикиш тикканда ёки кашта ўрганда майин иплардан фойдаланишини кўргансиз.  Бу ипларнинг бир қисми ғалтакка ўралган, бир қисми эса цилиндр шаклидаги ўрамаларга. Эндиги топишмоқ шу майин иплар билан боғлиқ. Тайёрмисизлар?

“Чок ипи” дейиладиган ўша майин иплардан фойдаланиб, тошни ёки пишиқ ғиштни синдириш мумкинми? Шундай бўлганига мисоллар борми?

Ўша майин иплар билан тошларни синдирганлар ўртага чиқсин!

Қани! Кутяпман, қанисизлар?

Бу ишни қилолмадингиз, шекилли, шундайми? Бир ишни эплолмайдиган, нўноқмисизлар?

Ҳолбуки, биздан кучсиз, бунинг устига “буткул ақлсиз” бўлган ўсимликлар, чок иплари каби майин илдизлари билан тошу қояларни парчалайди. Ундан кейин бир қаарсангиз, қўллари ҳисобланган узун шохлари билан бизга гилос, кўксултон, шафтоли каби бир-биридан ширин меваларни узатишади.

Жунайд Суави

Умида Адизова таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!