Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Аллоҳни зикр қилишнинг фазилати

1271

Абу Дардо розияллоҳу анҳу дейди:

"Сизнинг фаровонлигингиз ва бахт-саодатли пайтингизда Аллоҳни эсланг! Бу сизга қийинчилик ва бахтсизликларда фойда келтиради."

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу деди:

"Агар бирор киши тинчлик ва фаровонлик даврида Аллоҳни эсласа, унда бирон бир бахтсизлик ёки қийинчилик келган вақтда фаришталар “бу ночор бандага тегишли таниш овоз” деб айтишади. Сўнг улар унинг ҳожатини Аллоҳдан сўрашади.

Ва ким бой ва беғам пайтида Аллоҳни эсламаса, унда унга бирон мусибат тушганда, фаришталар: "Бу нотаниш овоз нима?" дейдилар”.


Айтишларича, Аллоҳни тез-тез эслайдиганлар иккиюзламачиликдан халос бўлади ва Аллоҳ Таоло суйган бандалари қаторида бўлади.

Баъзи олимлар Аллоҳни зикр қилиш билан шуғулланадиган юрак ҳолати ҳақида: "Ким Аллоҳни эсласа, унинг юраги тирик экан, кимки Аллоҳни эсламаса, унинг юраги ўликдир".

Имом Ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Аллоҳни зикр қилиш қалбни тетиклаштиради ва уни юмшатади. Ва қалбда Аллоҳни зикр қилиш йўқ бўлганда, у ҳавойи нафснинг оловидан қуриб қаттиқлашиб кетади. Тананинг барча қисмлари қотиб қолади ва итоаткорликка саркашлик пайдо бўлади".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни кўп зикр қилишнинг фазилати

2378 10:35 15.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

987 15:16 06.03.2021

Тил билан ва қалб билан зикр қилиш ҳақида

904 18:30 20.01.2021

Фаришталар ўраб олувчи макон!

1328 10:30 15.01.2021

Энг манфаатли зикр

1779 11:20 27.11.2020
« Орқага