Илм

Аллоҳнинг гўзал исмлари ва улар билан дуо қилиш...

1055

Аллоҳнинг исмлари бизга У Зотнинг сифатларини ўргатади. Мисол учун Аллоҳ - Раҳмон – кофиру, мўминга меҳрибон, неъмат берувчидир. Ҳакам – ҳукм қилувчи, Раззоқ – ризқ берувчидир…

Бу исмлар бизга Роббимизни танитгани учун одам уларни ёдга олганда У Зотнинг буюклигини, яқинлигини, меҳрибонлигини ва бошқа яна қанчадан-қанча сифатларини эслайди. Аллоҳдан ризқ истаган Унинг "Раззоқ" исмини, мағфират истаган "Ғофурур Роҳийм", "Таввабур Роҳийм" каби исмларини ёдга олиб дуо қилади. Бундай дуо қилиш албатта, дуо қилиш шартига мос келади.

Қуръонда Аллоҳга Унинг исмлари билан дуо қилиш айтилган: "Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг".
(Аъроф сураси,180-оят).

"Сен: "Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир", деб айт".
(Исро сураси,110-оят).

Аллоҳнинг барча сифатларини билган одам хато ва гуноҳларини Аллоҳдан яширишга уринмайди. Чунки яширса ҳам ошкор қилса ҳам Аллоҳ ҳамма нарсани кўрувчи ва билувчи эканини фикрлайди. Хатоларини яширишга уриниши беҳуда эканини билган одам кучини беҳуда бўш нарсага эмас, балки Аллоҳдан мағфират сўраб, истиғфор айтишга сарфлайди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз дуоларини қуйидагича бошлаганлиги Қуръонда шундай билдирилган: "Эй Роббимиз, албатта, Сен ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам билурсан. Аллоҳ учун еру осмондаги бирон нарса махфий эмас".
(Иброҳим сураси, 38-оят).

Мўмин кишига эҳтиёжи, нияти ўзига нақадар имконсиз туюлсада ҳамма нарса Аллоҳнинг назоратида эканини, имконсиз кўринган ҳар нарса Аллоҳнинг биргина "Бўл" деган амри билан амалга ошишини билади. Шу сабабли Аллоҳнинг неъматларига етишиш учун ҳар қандай оғир ҳолатни тўсиқ деб ҳисобламайди. Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч ва ихлос билан қилган дуоси ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишига астойдил ишонади.

Истак ва эҳтиёжларимизни Аллоҳга билдиришда бизларга Қуръонда Пайғамбарлар, мўминлар ва фаришталар тилидан қилинган дуо одоби баён қилинган. Улар ўз эҳтиёжларини Роббиларига баён қилганда У Зотнинг сифатларини тилга олишган. Уларнинг бир нечтасини кўрсатиб ўтиш кифоя.

Султон оиласининг Европадаги саргандонлиги...

Ғийбатдан тийилишнинг фойдалари 

Закариё алайҳиссаломнинг дуоси: "Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан".
(Оли Имрон сураси, 38-оят).

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси қуйидагича эди: "Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан".
(Сод сураси, 35-оят).

Исо алайҳиссаломнинг дуоси: "Роббимиз, Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан".
(Моида сураси, 114-оят).

Мўминларнинг дуоси: "Эй Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, мағфират қил, албатта, Сен барча нарсага қодирсан".
(Таҳрим сураси, 8-оят).


"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тафаккур ва тадаббур...

307 08:30 02.06.2020

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

1158 23:00 01.06.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

936 20:39 30.05.2020

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

1818 10:11 30.05.2020

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1422 13:30 27.05.2020

Асал ва арининг сирлари

1826 23:00 26.05.2020
« Орқага