Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Аллоҳнинг лашкарлари билан ҳазиллашманг!

2525

Аввал қудуққа, сўнгра зиндонга ташланган Юсуф алайҳиссаломни ўша пайтда подшоҳ бўлишлари кимнинг ақлига сиғар эди?!

Кечаси қоронғуда Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Маккадан яширинча чиқиб кетган Набий алайҳиссалом куни келиб Маккага кундузи фотиҳ ўлароқ кириб келишлари кимнинг хаёлига келган эди?!

Билол розияллоҳу анҳу куни келиб у зотни арзимаган пулга сотиб олган ва сотган, у зотга анвойи азоблар берган ўз хўжайини мушрик Умайя ибн Халафни ўлдиради деса ким ишонар эди?!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу куни келиб Макканинг катталаридан бири Абу Жаҳл ибн Ҳишомни ўлдиради деса ким тасдиқ қилар эди?!

Руминиянинг мустабид президенти Чаушевски куни келиб кўчаларда судралади деса, ҳеч ким ишонмас эди.

Италиянинг диктатори Муссолини куни келиб дорга осилади деса, ҳеч ким ишонмас эди.

Демак, кунлар Аллоҳнинг лашкари. Улар билан кимнидир кўтаради, кимнидир ерга уради!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Худонинг борлигини қандай биламиз? | Аллоҳга бўлган иймон

426 14:30 05.05.2021

Эҳсон қилувчиларга Аллоҳнинг ваъдаси

807 21:00 02.05.2021

Аллоҳдан қўрққан одамнинг хислатлари

787 21:00 25.04.2021

«...Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади»

269 12:00 09.04.2021

Худодан юз ўгиртирилган киши

2350 08:00 30.03.2021

Расулуллоҳдан бошпана қидиришим Аллоҳга бўлган одобдир!

527 12:05 21.03.2021
« Орқага